Жамият

Renault Ўзбекистонда автомобил ишлаб чиқаришни бошлайди: қачон сотувга чиқади?

© Sputnik / Алексей КуденкоМосковский международный автомобильный салон
Московский международный автомобильный салон - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.10.2021
Renault автоконцерни Ўзбекистонда автомобил ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқда.
ТОШКЕНТ, 15 окт — Sputnik. Франциянинг Renault автоконцерни Ўзбекистонда автомобил ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқда. Arkana ва Kaptur кроссоверлари шу йилнинг кузида сотувга чиқарилади.
"Renault Group компаниясининг Ўзбекистондаги ҳамкори Roodell билан биргаликда бренднинг янги бозорига кириши ташкил этилган. <...> Биринчи машиналар шу йилнинг кузида харидорларга тақдим этилади: биринчидан, замонавий купе-кроссовер Renault Arkana ва ёрқин шаҳар кроссовери Renault Kaptur сотувга чиқарилади”, - дейилган компания хабарида.
Кейинчалик Renault Duster йўлтанламас автомобили республика автомобил бозорида пайдо бўлади.
Дастлабки босқичда Renault сотиш ва хизмат кўрсатиш Тошкентдаги 2та дилерлик марказида амалга оширилади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала