Термизга БМТнинг Афғонистон учун кўмаги ортилган биринчи борт етиб келди

© REUTERS / Abdul Khaliq Achakzai Семья из Афганистана у КПП в пакистано-афганском пограничном городе Чаман, Пакистан
Семья из Афганистана у КПП в пакистано-афганском пограничном городе Чаман, Пакистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.10.2021
Oбуна бўлиш
Биринчи эҳтиёж моллари ортилган юклар Афғонистоннинг Мозори-Шариф провинциясига етказилади
ТОШКЕНТ, 15 окт — Sputnik. БМТнинг қочоқлар масалалари бўйича бошқармасининг инсонпарварлик ёрдами ортилган биринчи борти жума куни Ўзбекистоннинг Термиз шаҳрига етиб келди.
Юк ортилган Ил-76 самолёти Термиз аэропортига 11.20да келиб қўнди, деб хабар қилди РИА Новостига аэропорт ходими.
Флаги стран-участниц ШОС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.10.2021
ШҲТ махсус хизматлари Афғонистондаги вазият фонида алоқаларни фаоллаштирмоқда
Биринчи галдаги зарурат буюмларидан иборат юк Термиздаги логистика марказидан "Термиз-Ҳайратон" чегара пункти орқали Афғонистоннинг Мазори-Шарифига етказиб берилиши кутилмоқда.
Сал аввал БМТ ахборот-хизмати яқин кунларда БМТнинг қочоқлар масалалари бўйича бошқармаси Афғонистонга Термиз орқали инсонпарварлик ёрдами ортилган учта самолётни юборишни режалаштираётганини хабар қилган эди.
Termez Cargo Centre логистика маркази раҳбари Нодирбек Жалиловга кўра, БМТнинг Дубайдаги логистика марказидан юклар 15-17 октябр кунлари етказилиши режалаштирилган.
Жалиловнинг айтишича, октябр ойи бошидан Термизга темир йўл орқали БМТнинг World Food Programme дастури орқали юборилган озиқ-овқат маҳсулотлари ортилган 40та вагон етиб келган.

Толиблар томонидан Афғонистонда ҳукуматнинг босиб олиниши

Август ойининг ўрталарида "Толибон"* аъзолари мамлакат пойтахти Қобулга бостириб кириб, президент саройини эгаллаб олишди.
31 августга ўтар кечаси АҚШ ҳарбийлари Қобул аэропортини батамом тарк этишди ва бу билан Афғонистондаги қарийб 20 йиллик америка кампанияси ўз якунига етди.
Талибы в Афганистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.10.2021
Термизда Ўзбекистон ва "Толибон"* ўртасида музокаралар бўлиб ўтади
Жангарилар Афғонистоннинг муваққат ҳукумати таркибини эълон қилди.
Муваққат ҳукуматни "Толибон"* биринчи бор ҳукумат тепасига келганида ТИВ раҳбари курсисини эгаллаган ва ҳозирга қадар БМТ санкциялари остида қолиб келаётган Муҳаммад Ҳасан Охунд бошқариши маълум бўлди.
* — Россияда ва қатор давлатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти.
Янгиликлар лентаси
0