Жамият

UzAuto Motors арзонроқ Cobalt таклиф қилди

© Пресс-служба UzAuto Motors АО UzAuto Motors объявляет о старте продаж четырех моделей бренда Chevrolet –Spark, Cobalt, Nexia и Lacetti в Таджикистане

АО UzAuto Motors объявляет о старте продаж четырех моделей бренда Chevrolet –Spark, Cobalt, Nexia и Lacetti в Таджикистане
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.10.2021
UzAuto Motors Cobalt автомобилини 1 миллион сўм арзонроқ эвазига тезроқ етказиб бериш таклифини берди.
ТОШКЕНТ, 15 окт — Sputnik. Яримўтказгичларнинг глобал танқислиги бутун дунё автомобиль саноатига, шунингдек, UzAuto Motors компаниясига ҳам ўз таъсирини ўтказмоқда. Шу сабаб UzAuto Motors Cobalt автомобилини 1 миллион сўм арзонроқ эвазига тезроқ етказиб бериш таклифини берди.
UzAuto Motors - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.10.2021
Жамият
UzAuto Motors автомобиллари қозоғистонликларга ёқиб қолди
Бунда автомобиль харидорга ўриндиқ иситиш модулисиз етказиб берилади.
“Юзлаб тайёр Chevrolet Cobalt автомобиллари завод автотураргоҳида ўзларининг янги эгаларини кутмоқда. Биргина яримўтказгич деталининг йўқлиги сабаб автомобилдаги ўриндиқни иситиш тизими ишламаслиги автомобилни эгасига топширишга йўл қўймайди.
Юзага келган ҳолатдан келиб чиқиб, UzAuto Motors компанияси яқин орада 4-позиция Chevrolet Cobalt’ни кутаётган мижозларга автомобилни ўриндиқ иситиш модулисиз таклиф этади. Ушбу комплектация 1 миллион сўмни ташкил этади. Уларнинг нархи автомобилнинг умумий нархидан олиб ташланади.
Автомобилда кондиционер ва печка ишлашини таъминловчи иситиш ва совитиш тизим регулятори (HVAC контроллер) ўзгаришсиз ишлайди. Ўриндиқни иситиш тугмаси ишламайди”, — дейилган UzAuto Motors хабарида.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала