Жамият

Ўзбекистонда 150 мингдан ортиқ бола коронавирусга қарши эмланди

© Sputnik / Кирилл Каллиников / Фотобанкка ўтишМужчина вакцинируется против COVID-19
Мужчина вакцинируется против COVID-19 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.10.2021
Ўзбекистонда 12 ёшдан катта болаларни эмлаш бўйича Фарғона водийси пешқадамлик қилмоқда.
ТОШКЕНТ, 16 окт - Sputnik. Ўзбекистонда 150 мингдан ортиқ бола коронавирусга қарши эмланди. Бу ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.
"12-18 ёшгача бўлган 151 124 нафар болалар Pfizer/BioNTech вакцинаси билан ихтиёрий равишда эмланди", - дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 28 сентябрдан бошлаб республика бош санитария врачи ва миллий техник иммунологик эксперт комиссиясининг қарорига асосан, ота-оналар ва васийларининг розилиги асосида, ихтиёрий равишда 12 ёшдан катта болаларни Pfizer вакцинаси билан эмлаш йўлга қўйилган эди.
Болалар учун энг кўп вакцина қўлланилган ҳудудлар Фарғона вилояти - 37 395 доза, Андижон - 22 502 доза, Наманган - 21 837 доза, Самарқанд вилоятида - 14875 доза, Тошкент шаҳрида - 13197 доза вакцина қўлланилган.
Маълумот учун, бугуни кунда Ўзбеистонда қўлланилган жами вакцина дозалари сони 23 миллиондан ошиб кетди. Тўлиқ эмаланган фуқаролар сони 5,6 миллиондан ошган. Бу жами эмланиши керак бўлган аҳолининг 26% ини ташкил қилади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала