Ўзбекистонга илк бор кўчма ПЗР лаборатория олиб келинди

© Министерство здравоохранения УзбекистанаПервая мобильная ПЦР-лаборатория в Узбекистане
Первая мобильная ПЦР-лаборатория в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.10.2021
Oбуна бўлиш
Германиянинг OPASCA ҳамкорлик жамияти томонидан Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўчма ПЗР лаборатория совға қилинди.
ТОШКЕНТ, 16 окт - Sputnik. Ўзбекистонга илк бор кўчма ПЗР лаборатория олиб келинди, деб хабар қилди Соғлиқни ақлаш вазирлиги.
Ушбу лаборатория “Германия ҳукуматининг Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимига техник ва ташкилий ёрдами” лойиҳаси доирасида Ўзбекистонга олиб келинган.
ПЗР мобил лабораториялар 2020 йилда Германия халқаро ҳамкорлик жамияти ва OPASCA GmbH кўмагида ишлаб чиқилган бўлиб унинг асосий хусусиятлари қуйидагилардан иборат:
лаборатория кунига 1500 кишида учун ПЗР-тест олиш имконини беради;
ПЗР-тест натижаси 1 соат ичида ниқ бўлади;
Лабораториядан эмлаш пункти сифатида фойдаланиш ҳам мумкин;
электр энергияси бўлмаган вазиятларда ҳам 6 соатгача хизмат кўрсата олади;
ҳайдовчи ва 3 нафар тиббиёт ходимининг автоном фаолияти учун мослаштирилган. Лаборатория ичида уларнинг дам олиши, овқатланиши, ювиниши ва бошқа эҳтиёжлари учун зарур шароитлар мавжуд.
© Министерство здравоохранения УзбекистанаПервая мобильная ПЦР-лаборатория в Узбекистане
Первая мобильная ПЦР-лаборатория в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.10.2021
Первая мобильная ПЦР-лаборатория в Узбекистане
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиев айтишига кўра, бугунги кунда Ўзбекистонда 200 га яқин стационар ПЗР лабораториялар мавжуд. Чекка ва олис ҳудудлар аҳолисини қамраб олишда баъзи муаммолар бор эди. Кўчма ПЗР лабораторияси ва эмлаш пункти юртимизнинг исталган ҳудудига бориб, коронавирус таҳлилларини ўтказиш имконини беради.
Мобил ПЗР лабораторияси дастлабки фаолиятини Самарқанд вилоятининг чекка ва аҳоли сони кўп бўлган ҳудудларидан бошлаши кутилмоқда. Фуқаролар мазкур лабораторияда коронавирусга бепул тест топширадилар.
© Министерство здравоохранения УзбекистанаПервая мобильная ПЦР-лаборатория в Узбекистане
Первая мобильная ПЦР-лаборатория в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.10.2021
Первая мобильная ПЦР-лаборатория в Узбекистане
Янгиликлар лентаси
0