Видео

Руфат Рисқиевнинг янги уйи қандай бўлади

Янги уйни Янги йил байрамига қадар қуриб битказиш режалаштирилган ва у афсонавий боксчининг 72 ёшига муносиб совға бўлиши кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 16 окт - Sputnik. Бутун дунёга "Тошкент йўлбарси" номи билан танилган Руфат Рисқиевнинг уйида бугун янги уй қурилиши иш қизғин кетмоқда, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

Боксчининг ўғли Саидакром Рисқиев айтишига кўра, янги уй қуриш ҳақидаги қарор қабул қилинганига анча вақт бўлган. Ҳозир эса буни амалга ошириш учун маблағ ва қурувчи ташкил топилган.

Янги қурилаётган уй 3 хонали ва барча қулайликлари билан бўлади. Унинг умумий майдони 100 метр квадратни ташкил қилади ва у ерда албатта боксичининг "шуҳрат бурчаги" бўлади. Уйни Янги йил байрамига қадар қуриб битказиш режалаштирилган ва у боксчининг 72 ёшига муносиб соовға бўлиши кутилмоқда.
Янги уй қурилиши билан "Ўзбекистон темир йуллари" АЖ шуғулланмоқда, қурилиш учун маблағни эса - Миллий Олимпия қўмитаси ажратган, деб миннатдорлик билан ҳикоя қилиб беришди боксчининг оила аъзолари.
© SputnikЛегендарному боксеру Рискиеву строят новый дом в Ташкенте
Легендарному боксеру Рискиеву строят новый дом в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.10.2021
Легендарному боксеру Рискиеву строят новый дом в Ташкенте
Руфат Рисқиев, устозлар Алексей Баранов ва Борис Гранаткин қўл остида шуғулланган. Рисқиев 1972 йилда СССР чемпионати, 1974 йилда кубада бўлиб ўтган Жаҳон Чемпионати ғолибо бўлди. Ўшанда иккала қўлининг 9та жойида суяги синишига қарамасдан Рисқиев жангни давом эттирган ва олтин медал соҳиби бўлган. Шундан сўнг "Тошкент йўлбарси" номини олган.
© SputnikЛегендарному боксеру Рискиеву строят новый дом в Ташкенте
Легендарному боксеру Рискиеву строят новый дом в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.10.2021
Легендарному боксеру Рискиеву строят новый дом в Ташкенте
1976 йилда Руфат Рисқиев яна бир маротаба СССР чемпиони бўлади ва Монреал Олимпиадасига йўлланма олади. Олимпиадада кумуш медал соҳиби бўлади. Шундан сўнг Рисқиев спортдаги карьерасини тугатишга қарор қилади. "Тошкент йўлбарси" ҳаваскор рингда жами 189 та жанг ўтказиб улардан 174тасида ғолиб чиқади.
Шундан сўнг, Рисқиев бокс ҳаками бўлиб ишлайди ва бир неча фильмларда кичик ролларни ижро этади.
Сўнгги йиларда ОАВда Руфат Рисқиевнинг оғир хаста ва оғир молиявий аҳолда экани ҳақида хабарлар бир неча бор пайдо бўлган эди. Шундан сўнг Ўзбекистон ҳукумати афсонавий боксчининг уйини таъмирлаб бергани ва моддий ёрдам кўрсатгани ҳақида хабар берилган эди.
© SputnikЛегендарному боксеру Рискиеву строят новый дом в Ташкенте
Легендарному боксеру Рискиеву строят новый дом в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.10.2021
Легендарному боксеру Рискиеву строят новый дом в Ташкенте
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала