Мен раҳбар бўлсам мигрантлар ҳеч қачон солиққа тортилмайди - Мирзиёев

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.10.2021
Фуқаро ўз оиласига берган кўмагини, даромад деб солиққа тортиб бўлмайди - Шавкат Мирзиёев.
ТОШКЕНТ, 16 окт – Sputnik. Мигрант юртдошимизнинг ўз оиласига берган кўмагини, даромад деб солиққа тортиб бўлмайди, деди президентликка номзод Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятида сайловчилар билан бўлиб ўтган учрашувда, деб ёзади блогер Хушнудбек.
Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин “Миллий тикланиш” партияси номзоди Алишер Қодиров чет элда ишлайдиган меҳнат мигрантларини солиққа тортиш ҳақидаги ташаббус билан чиққан эди. Айни дамда ушбу ташаббус жамиятда кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
“Номзод сифатида бу масала бўйича ўзимнинг позициямни аниқ айтиб ўтмоқчиман. Ҳозирда 2,5 миллиондан зиёд фуқароларимиз хорижда меҳнат фаолиятини олиб бормоқда. Улар топаётган даромадларидан хорижда солиқларни тўлиқ тўлаб, қолган қисмини ўз оиласига жўнатмоқда. Ватандан узоқда меҳнат қилиб, ҳам ўзини, ҳам оиласини боқаётган юртдошларимизга, фақат раҳмат айтиш керак.
Бир нарсани аниқ тушуниб олиш керак: бу – солиққа тортиладиган даромад эмас! Фуқаромиз ўз оиласига берган кўмагини, даромад деб солиққа тортиб бўлмайди.
Мигрантлар менинг фидойи фарзандларим. Бир пайтлар уларга нисбатан нотўғри таъриф ишлатилган эди. Лекин мен бу фикрга қўшилмаганман. Ўзингиз ўйланг, улар нима учун хорижга ишга кетишган? Ноиложликдан! Агар биз бу ерда иш билан таъминлаб берганимизда улар хорижга кетармиди? Йўқ! Мана, 90-йилларда мигрантлар йўқ эди-ку.
Сўнгги кунларда уларни даромад солиғига тортиш ҳақида турли фикрлар билдириляпти. Лекин ишонтириб айтмоқчиманки, агар мен шу юртда раҳбар бўлиб ишласам, улар ҳеч қачон солиққа тортилмайди. Аксинча, уларга Ўзбекистонда шароит яратиб беришга ҳаракат қиламиз", – деди Шавкат Мирзиёев.
Айтиш жоизки, чет элда ишлаб пул топаётган меҳнат мигрантлари даромадларини Ўзбекистонда солиққа тортиш бу - ноқонуний ҳам. Чунки бугунги кунда Ўзбекистон 52 давлат билан икки томонлама солиққа тортмаслик ҳақида шартномалар имзолаган. Улар орасида Россия, Қозоғистон, Жанубий Корея ва Туркия каби аксарият меҳнат мигрантлари ишлайдиган давлатлар бор.
Ушбу шартномаларга мувофиқ бир давлат иқтисодий субъекти ўз фаоиятини иккинчи давлатда олиб борса ва у ерда солиқларни тўлиқ тўласа, иккинчи давлатда унинг даромадига қайтадан солиқ солинмайди. Яъни Ўзбекистонда ишлайдиган Россия компаниялари ёки фуқаролари солиқлари тўлиқ Ўзбекистонда тўланади. Россияда уларнинг даромадидан қайтадан солиқ олинмайди ва ҳо казо.
Ситуация у миграционного центра в Подмосковье - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.10.2021
Жамият
"Асос йўқ": ДСҚ Алишер Қодировнинг мигрантлардан солиқ ундириш таклифи бўйича жавоб берди
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала