Кабул, Афганистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Афғонистонда вазият кескинлашуви
АҚШ қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиб кетишини эълон қилгач, толиблар мамлакатнинг деярли барча ҳудудлари ўз хатти-ҳаракатларини фаоллаштирди. Улар кундан-кунга янги туманларни ўз назоратига остига олди. Вазият Афғонистоннинг Ўзбекистон ва Тожикистон билан чегарадош ҳудудларида кескинлашди.

Термизда ўзбек-афғон музокаралари бошланди

© Sputnik / StringerСитуация в городке Хайратан
Ситуация в городке Хайратан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.10.2021
Музокараларда ўзаро савдо ҳажмини ошириш, Афғонистонга электр узатиш ва темирйўл қатновини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинади.
ТОШКЕНТ, 16 окт - Sputnik. Айни дама Термиз шаҳрида Афғонистон муваққат ҳукумати раҳбарининг ўринбосари вазифасини бажарувчи Абдул Салам Ҳанафий бошчилигидаги делегация билан музокаралар бошланди, деб хабар қилмоқда ТИВ матбуот котиби.
Музокараларда Ўзбекистон делегациясига Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов бошчилик қилади, - дейилган хабарда.
Олдин хабар берилганидек, ушбу музокараларда савдо-иқтисодий масалалар, хусусан ўзаро савдо ҳажмини оширишдаги тўсиқларни бартараф этиш, "Сурхон-Пули-Хумри" электр узатиш линиялари ишга туширилиши ҳамда Мозори-Шариф-Қобул-Пешовар маршрути бўйича режалаштирилган темир йўл қатновини йўлга қўйиш каби масалалар муҳокама қилишни режалаштирган.
Эслатиб ўтамиз, Термиздаги учрашув тўғрисда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камиловнинг Афғонистонга 7 октябр куни бўлиб ўтган ташрифи чоғида эришилган эди.
Абдул Салам Ханафий - этник ўзбек, Толибон* ҳаракатиинг етакчиларидан бири. Бош вазирнинг иккинчи ўринбосари в.б. Толибон*нинг Қатардаги офисида марказий фигуралардан бири. Толибон* биринчи ҳукумронлик қилган йилларда (1996-2001) Таълим вазири ўринбосари лавозимида ишлаган. Wikipedia маълумотига асосан.
Абдул Салам Ханафий

Этник ўзбек, Толибон* ҳаракатиинг етакчиларидан бири. Бош вазирнинг иккинчи ўринбосари в.б. Толибон*нинг Қатардаги офисида марказий фигуралардан бири. Толибон* биринчи ҳукумронлик қилган йилларда (1996-2001) Таълим вазири ўринбосари лавозимида ишлаган, wikipedia.

КенгайтиришЙиғиштириш
* Россия ва бошқа давлатларда таъқиқланган террорчилик ҳаракати.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала