Жамият

Мактабларда инклюзив таълимни ташкил этиш тартиби белгиланди

Учебники - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.10.2021
Инклюзив таълим синфларида жами ўқувчилар сони 30 нафардан ошмаслиги керак.
ТОШКЕНТ, 17 окт — Sputnik. “Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга таълим беришга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.
Қарор билан, жумладан, Умумий ўрта таълим ташкилотларида инклюзив таълимни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Низомга кўра, ўқувчиларнинг бино ичида ҳаракатланиши ва таълим олишлари учун махсус шароитлар яратилган мактабларда инклюзив ва бошланғич таянч коррекцион синфлар ташкил этилади.
Бунда ўқувчилар биринчи синфга 7 ёшга тўладиган йилда қабул қилинади.
Шунингдек, мактаблар учун белгиланган ёш меъёридан икки йилга ошган болаларни қабул қилишга рухсат этилади.
Ўқувчиларни мазкур синфларга қабул қилиш ҳудудий халқ таълими бошқармаси ҳузурида ташкил этилган Психологик-тиббий-педагогик комиссия хулосасига кўра, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар розилиги билан амалга оширилади.
Инклюзив таълим синфларида жами ўқувчилар сони 30 нафардан ошмаслиги керак.
В Ташкент прибыла делегация управления Президента Российской Федерации по межрегиональным и культурным связям с зарубежными странами - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.08.2021
Жамият
Ўзбекистон ва Россия мактабгача таълим тизими учун мутахассисларни тайёрлайди
Инклюзив ва бошланғич таянч коррекцион синфларга фақат бир хил тиббий ташхисдаги ўқувчилар қабул қилинади.
Қарорга кўра, инклюзиф таълим синфлари ўқитувчиларига меҳнатнинг алоҳида шароитлари учун ҳар ойда тўланадиган устама ҳақи қуйидагича:
- синфда алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган бир нафар бола учун – лавозим маошининг 10 фоизи;
- 2 нафар бола учун – лавозим маошининг 20 фоизи;
- 3 нафар бола учун – лавозим маошининг 30 фоизи;
- икки ва ундан ортиқ инклюзив таълим синфларида 4 нафар ва ундан ортиқ бола учун таълим-тарбия ишларини олиб борган ўқитувчиларга ва махсус педагогларга – лавозим маошининг 30 фоизи миқдорида.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала