Миграция

Мигрантлар учун жозибадор бўлишни истасак, уларга муносиб маош тўлашимиз керак – Катирин

© Sputnik / Константин Чалабов / Фотобанкка ўтишРабочие на строительстве автомобильного моста
Рабочие на строительстве автомобильного моста - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.10.2021
Қайд этилишича, паст маош сабабли хорижлик ишчилар Россияга эмас, балки Европа мамлакатларига кетишмоқда.
ТОШКЕНТ, 17 окт — Sputnik. Россияда меҳнат мигрантлари учун шароитларни яхшилаш зарур. Бу ҳақда “Российская газета” нашри билан суҳбатда Россия Савдо-саноат палатаси президенти Сергей Катирин маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, мамлакатда аввалгидек ишчи кучи етишмаслиги кузатилмоқда. Айниқса, қишлоқ хўжалиги, қурилиш ва бошқа соҳаларда кадрлар етишмаслиги яққол намоён бўлмоқда.
Катирин россияликларни жалб қилиш ва ўқитишга қарамасдан, Россия мигрантлар билан ишлаши керак деб ҳисоблайди.
У кўп чет элликлар Россиядаги меҳнатдан малакалари ошгани боис воз кечишганини таъкидлади. Чунки берилаётган маош уларнинг даражасига мос келмайди.
Шунинг учун меҳнат мигрантлари Европа бозорларида ишлашни афзал билишмоқда.
“Агар мигрантлар учун жозибадор бўлишни истасак, уларнинг ҳаёти, саломатлиги учун шароит яратишимиз, муносиб маош тўлашимиз керак”, - дейди Катирин.
У муайян шарт-шароитлар муҳайё қилинган тақдирда мигрантлар кўпроқ Россияни танлашларини қўшимча қилди.
Трудовые мигранты из Узбекистана в Корее - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.10.2021
Миграция
Ўзбекистон меҳнат мигрантларига қулайликлар яратмоқда
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала