Жамият

Миллий эстрада санъати институти ташкил этилади

CC BY 2.0 / Luci Correia / AudiovisualМикрофон для выступлений
Микрофон для выступлений - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.10.2021
Миллий эстрада йўналишида замонавий ижро намуналарининг “Олтин фонди”ни яратиш Институтнинг асосий вазифаларидан бири.
ТОШКЕНТ, 17 окт — Sputnik. Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳузуридаги Ботир Зокиров номидаги Миллий эстрада санъати институти ташкил этилади. Шавкат Мирзиёев тегишли қарорни имзолади.
Институтнинг асосий вазифалари:
миллий эстрада йўналиши бўйича малакали мутахассислар ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш;
уларнинг илмий-ижодий фаолият билан шуғулланишлари учун кенг имкониятлар яратиш;
миллий эстрада йўналишида ўқув-методик адабиётлар яратиш;
атоқли композитор ва бастакорлар, хонанда ва созандалар ижодини чуқур ўрганиш;
миллий эстрадани янада ривожлантириш, бу борада шаклланган ижро ва ижодий мактаблар фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда ривожлантириш;
миллий эстрада йўналишида замонавий ижро намуналарининг “Олтин фонди”ни яратиш шулар жумласидан.
Институтда ўқув жараёни 2021/2022 ўқув йилидан бошланиб, таълим давлат гранти ҳамда тўлов-контракт асосида амалга оширилади.
2022/2023 ўқув йилидан бошлаб, бакалавриатда 2 та янги таълим йўналиши (бастакорлик санъати, санъатшунослик: мусиқашунослик) ва магистратурада 2 та янги мутахассислик (овоз режиссёрлиги: мусиқий овоз режиссёрлиги, мусиқа санъати) очилади.
Институт битирувчиларига олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган давлат намунасидаги диплом берилади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала