Жамият

“Ўзбекгидроэнерго” “Fitch Ratings” рейтингида юқорилади

© Sputnik / Владимир Песня / Фотобанкка ўтишРейтинговое агентство Fitch Ratings
Рейтинговое агентство Fitch Ratings - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.10.2021
Компания республикада ишлаб чиқарувчи корхоналар орасида биринчилардан бўлиб “Fitch Ratings”нинг “BB-” даражасини қўлга киритган.
ТОШКЕНТ, 17 окт — Sputnik. “Ўзбекгидроэнерго” АЖ жаҳонда етакчи “учлик” рейтинг агентликларидан бири ҳисобланган “Fitch Ratings” халқаро рейтинг агентлигининг “BB-” барқарор халқаро кредит рейтингини қўлга киритди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар бермоқда.
2020 йилда Жамият рейтинги B+ (барқарор) бўлган бўлса, 2021 йилда Жамият рейтинги BB- (барқарор) даражасига кўтарилган.
“Fitch Ratings” “Ўзбекгидроэнерго”нинг нафақат молиявий-иқтисодий ҳолатини, балки унинг корпоратив бошқарув тизимини, бизнес стратегиясини, ички норматив ҳужжатларининг юритилиши ва бошқа йўналишларни чуқур ўрганиб, таҳлил қилган.
“Ўзбекгидроэнерго” АЖ республикада ишлаб чиқарувчи корхоналар орасида биринчилардан бўлиб “Fitch Ratings” халқаро кредит рейтингининг “BB-” даражасини қўлга киритди”, - дейилган хабарда.
Головное сооружение Фархадской гидроэлектростанции (ГЭС). - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.09.2021
Жамият
Ўзбекистонда сув омборлари тўғонлари энди йилига икки марта текширувдан ўтказилади
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала