Кабул, Афганистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Афғонистонда вазият кескинлашуви
АҚШ қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиб кетишини эълон қилгач, толиблар мамлакатнинг деярли барча ҳудудлари ўз хатти-ҳаракатларини фаоллаштирди. Улар кундан-кунга янги туманларни ўз назоратига остига олди. Вазият Афғонистоннинг Ўзбекистон ва Тожикистон билан чегарадош ҳудудларида кескинлашди.

Афғонистоннинг қўшнилари Теҳронда юзма-юз мулоқот ўтказади

© Пресс-служба Министерства иностранных дел УзбекистанаМинистр иностранных дел Узбекистана Абдулазиз Камилов принял участие во второй министерской встрече в формате "Китай — Центральная Азия"
Министр иностранных дел Узбекистана Абдулазиз Камилов принял участие во второй министерской встрече в формате Китай — Центральная Азия - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.10.2021
Учрашув Ташқи ишлар вазирлари даражасида бўлиб ўтади
ТОШКЕНТ, 18 окт – Sputnik. – Афғонистонга қўшни бўлган давлатларнинг вакиллари Теҳронда учрашув ўтказади. Бу ҳақда Эрон ТИВ расмий вакили Саид Хатибзода матбуот анжуманида маълум қилган.
Учрашув 27 октябрь куни бўлиб ўтади ва бир кун давом этади.
Эрон пойтахтига Афғонистонга қўшни мамлакатларнинг ташқи ишлар вазирлари ташриф буюришади.
Хатибзоданинг сўзларига кўра, асосий эътибор онлайн тарзда ўтказилган биринчи босқичдаги мулоқотни давом эттиришга қаратилади.
“Олтита давлат ўз салоҳиятини Афғонистонда барча миллий гуруҳлар иштироки таъминланадиган инклюзив ҳукуматни шакллантиришга ёрдам беришга қаратади“, дея таъкидлади Эрон ТИВ вакили.
Эслатиб ўтамиз, “Афғонистонга қўшни давлатлар” форматидаги дастлабки музокаралар сентябрь ойи аввалида видеомулоқот шаклида бўлиб ўтган эди. Унда Тожикистон, Ўзбекистон, Туркманистон, Покистон, Эрон ва Хитой вакиллари иштирок этишган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала