Жамият

Айрим маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун жарима миқдори кескин камайтирилмоқда

© Sputnik / Максим БлиновЛист бумаги в руке
Лист бумаги в руке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.10.2021
Фуқаролар томонидан валюта қийматликларини ноқонуний олиш ёки ўтказиш учун жарима миқдори БҲМнинг ўн бараваридан йигирма бараваригача бўлган миқдор оралиғида белгиланмоқда.
ТОШКЕНТ, 18 окт – Sputnik. Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси учинчи ўқишда қабул қилинди. Бу ҳақда қуйи палата матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қонун лойиҳаси билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 5 та моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик учун тайинланадиган жарималар миқдори ҳуқуқбузарликларнинг хавфлилик даражасидан келиб чиқиб кескин камайтирилмоқда.
Хусусан, муддати ўтган суғурта полиси ёки суғурта полисида назарда тутилмаган шахс автотранспорт воситасини бошқарганлиги учун жарима миқдори икки бараварга камайтириляпти.
Шунингдек, транспорт воситалари эгалари томонидан суғурта полисини олмаганлик учун жарима фуқароларга икки бараварга, мансабдор шахсларга эса учдан бир қисмга камайтирилмоқда. Фуқаролар томонидан валюта қийматликларини ноқонуний олиш ёки ўтказиш учун жарима миқдори БҲМнинг ўн бараваридан йигирма бараваригача бўлган миқдор оралиғида белгиланмоқда.
Шунингдек, таклиф этилаётган қонун лойиҳаси билан бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи тартибини бузганлик учун мансабдор шахсларга нисбатан жарималар миқдори деярли икки бараварга, йўловчиларни лицензиясиз ташиш билан шуғулланганлик учун жарима миқдори уч бараварга камайтирилмоқда.
Комплекс автофиксации нарушений ПДД  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.08.2021
Жамият
Жарима камайтирилади: ҳайдовчилар кутган қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала