Ўзбек-хитой вакцинаси билан эмланганлар Умрага бора олишадими?

© Sputnik / Рамиз БахтияровВакцинация в Ташкенте
Вакцинация в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.10.2021
Oбуна бўлиш
Саудия Арабистони расмийлари билан эмланганлик тўғрисидаги сертификатларни тан олиш масаласида музокаралар олиб бормоқда.
ТОШКЕНТ, 18 окт – Sputnik. Ўзбек-хитой вакцинаси билан эмланган ўзбекистонлар ҳозирча Саудия Арабистонига Ҳаж ва Умра зиёратини амалга ошириш учун бора олишмайди. Бу ҳақда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Нурмат Отабеков маълум қилди.
“Ўзбекистон-Хитой ҳамкорлигидаги вакцинани ЖСТТдан рўйхатдан ўтказиш учун керакли ҳужжатлар тақдим этилган. Агар ЖССТ ушбу вакцинани тан олиб, эътироф этадиган бўлса бу масала табиийки ечилади”, - деди Нурматов.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирда Диний қўмита Ташқи ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда Саудия Арабистони расмийлари билан эмланганлик тўғрисидаги сертификатларни тан олиш масаласида музокаралар олиб бормоқда.
Аввалроқ Саудия Арабистони ҳукумати томонидан маъқулланган COVID-19 га қарши вакциналар билан эмланган хорижликларга Умра зиёратини амалга оширишга рухсат берилган эди.
Янгиликлар лентаси
0