Ўзбекистон президентининг ўз белгиси ва штандарти бўлади

© Пресс-служба Минюста РУзДепутаты приняли закон, которым учреждаются символы президента — знак и штандарт (флаг).
Депутаты приняли закон, которым учреждаются символы президента — знак и штандарт (флаг). - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.10.2021
Oбуна бўлиш
Депутатлар давлат раҳбарининг ўз белгиси ва штандартини (байроғи) жорий этиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади.
ТОШКЕНТ, 18 окт – Sputnik. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида “Ўзбекистон Республикаси президенти фаолиятининг асосий кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.
Қонун лойиҳасини депутатларга адлия вазири Русланбек Давлетов тақдим қилди.
Таъкидланишича, қонун лойиҳаси билан Ўзбекистон президентининг фарқловчи белгилари, яъни ўз белгиси ва штандарти (байроғи) юзасидан қоидалар киритилмоқда.
Хорижий давлатларда давлат раҳбарининг ўз белгиси ва штандарти янги сайланган президентга қасамёд қабул қилгандан кейин топширилиши белгиланган. Ўзбекистон қонунчилигида ушбу масалалар тартибга солинмаганлиги боис, қонунчиликни тегишли мазмундаги норма билан тўлдириш таклиф этилмоқда.
Ушбу тартиб лавозимга сайланган шахсни президентлик лавозимига юклатилган мураккаб вазифаларни самарали амалга оширишига халқ ва жамият томонидан билдирилган ишонч белгиси сифатида хизмат қилиши таъкидланди.
Ҳужжат Сенатга юборилди. Энди қонун юқори палата томонидан ҳам маъқулланиши лозим.
Янгиликлар лентаси
0