Паркентда тиббиёт бирлашмаси мансабдорлари 1,5 млрд сўмни ўзлаштиргани фош бўлди

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишРуки в наручниках
Руки  в наручниках - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.10.2021
Oбуна бўлиш
Бирлашма бошлиғи ва бошқа ишга алоқадор шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Иш ҳозир судга йўналтирилган.
ТОШКЕНТ, 18 окт – Sputnik. Тошкент вилояти Паркент тумани тиббиёт бирлашмаси мансабдорлари 1 млрд 511 млн 123 минг сўм пулни талон-торож қилишган. Бу туман прокуратураси ўтказган текширувда аниқланди.
Текшириш якунига кўра, туман тиббиёт бирлашмаси мансабдорлари 2019 - 2020 молия йилида бюджет ва смета-штат интизомини 1 миллиард 193 миллион 205 минг сўм миқдорда бузгани аниқланган. Шунингдек, туман тиббиёт бирлашмаси мансабдор шахслари 1 миллиард 511 миллион 123 минг сўм пул маблағларини растрата қилиш йўли билан талон-торож қилган.
Мазкур ҳолатлар 36 нафар туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари ва ишга алоқадор гувоҳларнинг кўрсатмаларида баён этилган. Бундан ташқари, сохталаштириб, нотўғри маълумотлар киритилган табеллар, штат-смета ҳужжатлари ва бошқа далиллар иш ҳужжатларига қўшилган.
Сотрудник Бюро принудительного исполнения обходит должников - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.05.2021
МИБ ходими қарийб 590 млн сўмни ўзлаштириб юборган – Бош прокуратура
Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи ва бошқаларга нисбатан ЖКнинг 184−1-моддаси 2-қисми (Бюджет ва смета-штат интизомини бузиш) ва 167-моддаси 3-қисми "а" банди (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Айбланувчиларга нисбатан қамоқ, уй қамоғи ва гаров эҳтиёт чоралари қўлланилган.
Ҳозир иш мазмунан кўриб чиқишлик учун Паркент туман судига юборилган.
Янгиликлар лентаси
0