Сиёсат

Пентагон расмийлари Ўзбекистонда хавфсизлик масалалари бўйича музокара олиб борди

CC BY-SA 2.0 / David B. Gleason / The PentagonШтаб-квартира Министерства обороны США
Штаб-квартира Министерства обороны США - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.10.2021
Ташриф чоғида икки томонлама ҳамкорлик ва чегара хафсизлиги бўйича музокаралар бўлиб ўтди
ТОШКЕНТ, 18 окт – Sputnik. АҚШ Мудофаа вазирининг махсус операциялар ва паст даражадаги низолар бўйича ёрдамчиси Кристофер Майер Ўзбекистонда чегара хавфсизлиги масалалари бўйича музокаралар ўтказди. Бу ҳақда АҚШнинг Ўзбекистондаги муҳтор элчиси Даниел Розенблум ўзининг Twitter’даги саҳифасида маълум қилди.
Генерал Ллойд Джеймс Остин III - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.10.2021
Дунёда
АҚШ Грузияга унинг мудофаа қобилиятини мустаҳкамлашга ёрдам беради - Ллойд Остин
"Мудофаа вазири ёрдамчиси Кристофер Майер бошчилигидаги идоралараро делегациянинг ташрифи давомида сўнгги кунлар ичида Ўзбекистон ҳукумати билан икки томонлама ҳамкорлик бўйича самарали музокараларда қатнашганимдан ва чегара хавфсизлиги масалаларини муҳокама қилганимдан жуда мамнунман", – деб ёзиб қолдирган элчи Twitter’да.
Аввалроқ Ўзбекистон мудофаа вазирлиги Пентагон вакилларини республикага ташрифи бўйича расмий сўров олмаганликлари ҳақида хабар берилганди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала