Колумнистлар

Россияга қарши экотеррорчиларни тайёрлашяпти

© AFP / HENRIK MONTGOMERYПолиция задерживает участников экологической акции протеста в Стокгольме, Швеция
Полиция задерживает участников экологической акции протеста в Стокгольме, Швеция - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.10.2021
Американинг энг нуфузли ОАВлари ўз номи у қанақалигини айтиб турувчи “Қувурларни қандай портлатса бўлади” китоби ва унинг муаллифи Андреас Малмни қўққисдан пиар қилишга киришишди.
ТОШКЕНТ, 18 окт – Sputnik. У ўзига хос персонаж. Унинг туғилган куни аниқ маълум эмас – ҳозир у 43 ва 46 ёшлар атрофида. Малм – Швеция социалистик партияси фахрийси, Лунд университети доценти ҳамда дунё инқилобига ва “эко-ленинизм 2.0” қуришга давъат этувчи эколог-экстремист.
Албатта, ҳамма нарсани қандай портлатиб юбориш, тортиб ва бўлиш олиш мумкинлиги ҳақида китобчалар ёзувчи бундай зиёли соқоллилар Европада тўлиб тошиб ётибди. Одатда улар қандайдир олисдаги олийгоҳларда бемаъни ҳаёт кечиришади. Бироқ массмедиа айнан Малмани худди у Бенедикт Камбертэтчдек суперюлдуз қилади.
Малм экология учун курашишини ўртоқлари билан биргаликда Стокголмнинг бадавлат туманларига келиб, қимматбаҳо жипларнинг шиналарини тешишдан бошлаган. Малм “New Yorker” интеллектуал журналига берган интервьюсида қўпорувчилик техникасини батафсил баён қилиб беради. Маълум бўлишича, бу шунчаки оддий иш эмас экан, ўзига яраша нозик томонларига эга экан.
Митинг с участием экоактивистки Греты Тунберг в США - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.08.2021
Колумнистлар
Грета Тунберг энди керакмас, ундан воз кечишди
2000 йил бошида “экологлар” Швецияда бир неча минг жипларга шикаст етказишди. Ўшандан буён бу оммавий мода тусига кирди. Тоза ҳаво учун курашувчи безорилар мунтазам Лондондан тортиб Лос-Анжелесгача бадавлат маҳаллалардаги қимматбаҳо жиплар шинасини тешиб, тирнаб кетишмоқда.
Швециялик ўртоқларнинг эҳтиёткорлигига баҳо беринг. Малм доимо Лениндан иқтибос келтириши ва қандайдир абстракт “супербойваччаларни” бўралаб сўкишига қарамасдан, унинг миясига ҳақиқий швед олигархларининг яхталарига ёки хусусий самолётларига чанг солиш келмади. Сиёсий ҳис-туйғу унга қўриқчилар шунчалик дўппослаши ва уни ҳатто туққан онаси таниёлмаслигини шипшитиб қўйган. Ҳуқуқшунослар эса қамоқда чиритишади. Экология ҳақида ўйлашга фурсат ҳам бўлмайди.
Йўқ, ўртоқлар англаган ҳолда айнан ҳеч ким томонидан қўриқланмайдиган ўрта тоифадаги шведларнинг автомобилларига эътиборларини қаратишган. Улар жиплар кўп ёқилғи сарфлаши ва табиатга зарар етказишини баҳона қилиб олишган. Шунии қизиқки, Малм ва унинг ўртоқларига қарши бирорта ҳам жиноий иш очилмаган. Шведлар қимматбаҳо машина олмай қўйишди. Улар бирданига модадан қолди.
Питомник прутняка рядом с хурулом в Аршани - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.06.2021
Иқтисод
Россия олимлари тажрибаси ерларнинг дашту биёбонга айланишини тўхтатишда ёрдам беради
“Айнан шу пайт Ал Гор бизга қизиқиш билдириб қолди”, - дея ҳикоя қилади “эколог”. Қизиқиш билдирмай қаёққа ҳам борарди. Азалий америкалик сиёсатчи ва омадли инвестор турли яшил ташаббуслар устидан юз миллион долларлаб ишлаб олган. Малм Швецияда безорилик қилиб юрган пайтда Нобель мукофоти совриндори ва кўзга кўринган экология курашчиси Ал Гор дўсти Генрик Фискарнинг қимматбаҳо электромобиль ишлаб чиқарувчи фирмаси учун кредит излаётганди.
Бу ерда эса ҳаммаси жуда бир-бирига мос келиб қолди: паркетникларга қарши кампания, матбуотдаги шов-шув. Омма экологик бўлмаган жиплар ўрнига электрокарларга сармоя киритишга қизиқиб қолди. Кредит бир зумда топилди. Яна қанча денг: ярим миллиард доллардан кўпроқ. Кейин, рости, электрокарларнинг омади юришмади. “Fisker” банкротлик ёқасига келиб қолди, лекин толмас Гор янги бизнеслар билан шуғулланиб кетди.
Ўшандан буён Малм элита ўқувчилар билан таъминланди. Унинг китоблари эса турли тилларга таржима қилиниб, хайрихоҳлик тақризларга эга бўла бошлади.
“Қўзғолондаги сусткашлик ўлимга тенг”, - Малм Ленин иқтибосини ҳар доим такрорлаб келади. У коронавирус Биринчи жаҳон урушига ўхшайди деб ҳисоблайди. Бугунги кунда ҳақиқий экожангчиларнинг вазифаси – пандемияни сиёсий инқирозга ўтказиш. Бу ерда, маълумки, намойишлар ва плакатлар камлик қилади. Иқлим саммитлари, баённомалар, норозилик намойишлари, ҳатто Грета Тунберг - бари иш бермаяпти. “Дунё олов ичида”. Унга зудлик билан инқилобий куч ишлатиш керак.
Уголь - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.10.2021
Аналитика
Россия ёқилғиси Европага нега бунчалик қимматга тушмоқда
Куч ишлатиш чораларидан Малм газ ва нефт корпорация топ-менежерларини гаровга олишни таклиф қилмоқда. Якун тариқасида нефть ва газ қувурларини портлатиш. Буларнинг бари эколог-анархист баёнида “зиёли саботаж” деб аталади.
“Лекин кечирасизу, - дея фикр билдиради “New Yorker” журналисти, - газ қувуридаги ҳар қандай авария газ нархининг кўтарилишига олиб келадику, демак электр энергияси нархи ҳам ошади. Бу аввало қашшоқ кишиларга зарба бўладт...”
- Ҳа, шундай, - деб кўзларини пирпиратмасдан жавоб беради Малм. – Одамларнинг биро узоқлашини хавфи бор... Иқтисод учун ҳам хафв бор... Лекин сабожаш акти иқлим ўзгариши вақтига тўғри келса, унда бизнинг яхшигига имкониятимиз бор. Одамлар ҳаммасини тушунади ва биз халқнинг кўмагига эга бўламиз”.
Демак, замонавий экожангчилар большевикларча кун тартибини айнанлигини аксинча қилиган. Ленин ва унинг ворисларига қандай муносабатда бўлишмасин, бироқ улар даврида Россиядаги миллионлаб ночор одамлар турмуши ҳақиқатдан анча яхшиланди. Улар таълим олишди, тиббиётдан фойдаланишди, муносиб маош олишди, ўша даврдаги мисли кўрилмаган ижтимоий ҳуқуқига эга бўлишди.
Европаликларнинг неваралари яхши яшаши учун уларнинг ўзларига жуда ёмон кун кечириш таклиф қилинмоқда. Ҳозирнинг ўзида, кечиктирмасдан. Бу қандай рўй беради, бугунги кундаги энергетика инқирози мисолида бу яққол намоён. Малм ўртоқлари билан бўлиб ўтаётган воқеаларни маъқуллашмоқда. У “ёмон” газ нархи калтафаҳм европаликлар уни сотиб олишни бас қилишлари ва яшил энергиясга ўтишлари учун атайлаб кўтарилмоқда деб ҳисоблайди.
Энергетика инқирози америкалик компанияларга Британия бозорига киришга ва у ердан маҳаллий компанияларни сиқиб чиқариш имконини берди. Одатланиб қолган экожангчиларининг норозилик намойишлари ва жанжалли баёнотлари бу зерикарли тарзакциялардан диққатни чалғитувчи ажойиб ҳаракат бўлди. Бунинг натижасида америкалик фирмаларнинг ҳисобларига инглиз пуллари ёғилди.
Белый дом. Вашингтон - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.04.2021
Дунёда
АҚШ иқлим бўйича саммитни чақирмоқда - таклиф этилган давлатлар "лаббай" деб жавоб берди
Албатта, буларнинг барини тузатса бўлади. Англияни Америка капиталидан қутқариб бўлмайди энди, лекин контетинентал Европа “Шимолий оқим – 2” орқали газни ўзига улаб олган бўлиши мумкин эди. Эҳтимол, бундай ҳолатга ҳам экодиверсантларнинг жанговар гуруҳи ҳозирланмоқда.
Айтганча, “экотеррорчи” – бу умуман ҳақорат эмас. Боб Хантер Greenpeace бўйича ўз сафдошларини шундай деб атаганди. У яна ўз ҳамкасбларини экофашистлар деб ҳам атаган. Қизиқ, нима сабабдан?
Россия компаниялари аллақачон экожангчиларнинг хавфли қўпорувчилик ҳолатларига дуч келишган. Энг шов-шувли иш Greenpeace томонидан ташкил этилган “Приразломная” бурғулаш платформасини эгаллаб олишга уриниш бўлган. Ҳозир, кўриб турибмизки, жангчиларнинг янги авлоди ўсган. Улар “сайёрани қутқариш” учун ҳам табиат, ҳам оламлар ҳаётини хавф остига қўйишга тайёрлар.
ФҚБ аллақачон Greenpeace, PETAнинг кўплаб вакиллари, турли зооҳимоячилар ва экожангчиларни хавфли террорчилар рўйхатига киритиб бўлган. штатлар экодиверсантларни фаол кўпайтириб озиқлантириб келмоқда, аммо улар ўзга ҳудудда ишларини қаттиқ назорат қилишмоқда – Америка манфаатларидаги ишлар учун, албатта.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала