Салоникидаги ЖЧда ўзбекистонлик ёш самбочилар умумжамоа ҳисобида иккинчи бўлишди

Самбо - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.10.2021
Oбуна бўлиш
Ёш самбочилар 17 медальни қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади
ТОШКЕНТ, 18 окт – Sputnik. Грециянинг Салоники шаҳрида ўтказилган самбо бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон ёшлар ва ўсмирлар терма жамоаси иштирок этишди ва республикага жами 17 медальни кўлга киритишди. Бу ҳақда Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Чемпионат якунларига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси 6 та олтин, 3 та кумуш ва 8 та бронза жами 17 медальни қўлга киритиб умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади.
Биринчилик Россия терма жамоасига насиб этган бўлса, кучли учликка Украина вакиллари якун ясашди.
Бу ўзбек самбочиларининг жаҳон чемпионатида умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллашди илк маротаба юз берди.
Эслатиб ўтамиз, бундай жаҳон чемпионатларида шу кунгача ўзбекистон жамоаси фақат учинчи поғона билан чекланиб қолган.
Янгиликлар лентаси
0