Дунёда

Тожикистон жанубида КХШТга аъзо давлатларнинг ҳарбий ўқув машғулотлари бошланди

© Sputnik / Константин Михальчевский / Фотобанкка ўтишВоенные учения ОДКБ "Рубеж-2021" в Киргизии
Военные учения ОДКБ Рубеж-2021 в Киргизии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.10.2021
Тожикистоннинг "Момирак" полигонида КХШТга аъзо давлатларнинг ҳарбий ўқув машғулотлари бошланди
ТОШКЕНТ, 18 окт – Sputnik, Лидия Исамова. КХШТга аъзо давлатлар қўшинларининг ҳарбий ўқув машғулотлари Тожикистоннинг жанубий қисмида бошланди, дея ҳабар берди Тожикистон Мудофаа вазирлиги матбуот маркази бошлиғи полковник Фаридун Махмализода РИА Новости агентлигига.
Аввалроқ Марказий ҳарбий округ қўмондони генерал-полковник Александр Лапин октябрь ойида Тожикистон Республикаси ҳудудида, Афғонистон чегараси яқинида, КХШТга аъзо давлатларнинг ҳарбий контингентлари билан учта "Ҳамкорлик", "Қидирув" ва "Эшелон" қўшма машғулотлари ўтказилишини айтган эди.
Флаги стран-участниц ШОС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.10.2021
Сиёсат
ШҲТ махсус хизматлари Афғонистондаги вазият фонида алоқаларни фаоллаштирмоқда
"18-23 октабрь кунлари Тожикистон Қуролли Кучларининг "Момирак" ва "Ҳарбмайдон" полигонларида "Жанговар биродарлик - 2021" қўшма тезкор-стратегик машғулотлари доирасида "Эшелон-2021", "Қидирув-2021" ва "Ҳамкорлик - 2021" махсус машқлари бўлиб ўтади", – дея таъкидлаган Александр Лапин.
Тожик-афғон чегараси яқинидаги машғулотлар Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон ҳарбийлари иштирокида ўтказилади.
Унинг сўзларига кўра, КХШТ Коллектив кучлари гуруҳи халқаро террорчи ташкилотларнинг жангчилари томонидан Тожикистон ҳудудига киришга қилинган уринишлар билан боғлиқ чегарадаги қуролли можарони маҳаллийлаштириш бўйича қўшма операцияни тайёрлаш ва ўтказиш вазифаларини ишлаб чиқади. Машғулотларга Тожикистон Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғи, генерал -лейтенант Эмомали Собирзода ва КХШТ Бирлашган штаби бошлиғи, генерал -полковник Анатолий Сидоров қўмондонлик қилади.
Машғулотларнинг асосий вазифалари - КХШТ қўшинлари (Коллектив кучлари) бошқарув тизимини такомиллаштириш, бошқарув органлари ва бўлинмаларининг ўзаро мувофиқлигини ошириш, шунингдек, ташкилотнинг коллектив хавфсизлик тизими кучлари ва воситаларининг ўзаро ишлашига эришиш.
В Нукусе военные провели онлайн совешание со своими индийскими коллегами - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.10.2021
Жамият
Ўзбек-ҳинд ҳарбий машғулотларини ўтказиш масаласи муҳокама қилинди
Машғулотларда КХШТга аъзо давлатларнинг мобил тузилмалар ва доимий тайёрликдаги ҳарбий қисмлар, замонавий қурол ва ҳарбий (махсус) техника билан жиҳозланган доимий тайёр таркибдаги мобил бўлинмалар ва ҳарбий қисмлардан иборат бўлган контингентларининг иштироки режалаштирилмоқда.
Бундан ташқари Бирлашган штаб ва КХШТ Котибиятининг тезкор гуруҳлари, махсус кучлардан ташкил топган ички ишлар органлари (полиция), хавфсизлик ва махсус хизматлар бўлинмалари, шунингдек, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш соҳасидаги ваколатли органларнинг иштироки ҳам кутилмоқда.
Машғулотларнинг якуний босқичига КХШТ Парламент Ассамблеяси Кенгаши ҳузуридаги КХШТга аъзо давлатларнинг мудофаа ва хавфсизлик бўйича қўмиталари (комиссиялари) раисларининг Мувофиқлаштирувчи йиғилиши аъзолари, Сербия, Ўзбекистон, Мўғулистон вакиллари ва ҳарбий атташелар, шунингдек Халқаро Қизил Хож қўмитаси вакиллари таклиф этилган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала