Жамият

“Ёмғир, туман”: ҳафта давомида кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берилди

© Sputnik / Evgeny Odinokov / Фотобанкка ўтишЛюди идут по улице во время ливня в Москве
Люди идут по улице во время ливня в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.10.2021
21 октябрь куни нам ва совуқ ҳаво массалари республиканинг барча ҳудудларига таъсир этади.
ТОШКЕНТ, 18 окт – Sputnik. Бугун, 18 октябрь куни, Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво ҳарорати меъёрдан +3...+4 даражага юқори бўлган кам булутли ва ўртача илиқ об-ҳаво сақланиб туради.
Ўзгидромет хабарига кўра, бундай ҳолат ҳафтанинг ўртасигача давом этади, ҳудудларнинг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат фонининг юқорилиги сақланиб туради. Кечалари +7...+12 даража илиқ, кундуз кунлари +22...+27 даража илиқ бўлади. Фақат республиканинг шимолий ҳудудларига 20 октябрь куни Волга бўйи ҳудудларидан совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши бошланади. Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда ёмғир ёғади, ҳарорат пасая бошлайди.
21 октябрь куни нам ва совуқ ҳаво массалари республиканинг барча ҳудудларига таъсир этади. Кўп вилоятларда ёмғир ёғади. Энг чекка шарқий ҳудудларда ёмғир ёғиши кечқурун кутилмоқда. Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ёғингарчиликсиз ҳаво бўлади. Ҳаво ҳарорати кундуз куни +13...+18 даража илиққача пасаяди, бу меъёрдан +2...+4 даража паст бўлади.
22 октябрь куни Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Сурхондарё вилоятларида кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади. Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида кун давомида ёмғир ёғиши кутилмоқда. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи +8...+13 даража илиқни ташкил этади, бу иқлимий меъёрлардан +6...+7 даражага паст бўлади.
21-22 октябрь кунлари тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади. 21-23 октябрь кунлари республика бўйича шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.
22-23 октябрда Ўзбекистоннинг айрим вилоятларига туман тушиши мумкин.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала