Ҳодисалар

Андижонда шифокорни дўппослаган эркак ҳибсга олинди

© Depositphotos / Alexander RathsМолодой человек в наручниках
Молодой человек в наручниках - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.10.2021
Маст фуқаро ҳамкасбини ажратиш учун борган шифокор Ш.З.нинг юзига мушт туширган.
ТОШКЕНТ, 19 окт – Sputnik. Андижон вилояти Пахтаобод туманида тез ёрдам шифокорини дўппослаган фуқарога қарши жиноий иш қўзғатилди.
Cоғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, 17 октябрь куни соат 00:30 лар чамаси Пахтаобод тез тиббий ёрдам бўлими Маданият шохобчаси диспетчер хизматига шу туманнинг "Маърифат" маҳалласидан мурожаат келиб тушган.
Чақирув манзилига дарҳол навбатчи шифокор Н.А. бошчилигидаги тез ёрдам бригадаси юборилган. Бироқ хонадон эгаси 30 ёшли фуқаро Б.Т. шифокорларнинг етиб боришини кутмай, бемор онаси Г.У.ни ўз шахсий автомашинасида тез ёрдам шохобчасига олиб келган.
Выставка Иннопром в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.08.2021
Ҳодисалар
Наманганда шифокор дўппосланиши юзасидан жиноий иш очилди
Ўша куни туман тез тиббий ёрдам бўлими Маданият шохобчасида навбатчилик қилаётган бошқа бир шифокор 27 ёшли Ш.З. дарҳол беморнинг қон босими, юрак уришини ўлчаб, унга керакли тиббий ёрдам кўрсатган.
Қайд этилишича, ўз вақтидаги муолажалар сабабли бемор Г.У.нинг қон босими меъёрлашиб, умумий ҳолати яхшиланган. Аммо фуқаро Б.Т. онасига кўрсатилаётган тиббий ёрдамдан қониқмасдан шифокорларни уятли сўзлар билан ҳақорат қилган ва яна бир шифокор – М.Д.нинг ёқасидан олиб, уни бўға бошлаган.
Фуқаро ҳамкасбини ажратиш учун борган Ш.З.нинг юзига мушт туширган. Бунга қаноат қилмаган Б.Т. мушт зарбидан ерга йиқилган Ш.З.нинг юзи ва танасининг турли жойларига уриб, унга жиддий жароҳат етказган. Шифокор Ш.З. Андижон давлат тиббиёт институти клиникасига ётқизилган.
Ўтказилган суд-тиббий экспертизаси давомида Ш. Зокировга бош мия чайқалиши, бурун суягининг синиши, иккала кўз қовоқлари ва бурун соҳасидаги қонталаш ташхиси қўйилган.
Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумондор шахсга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала