Иқтисод

Келгуси йилда таълим ва тиббиёт соҳаларига қанча маблағ ажратилиши маълум бўлди

© Sputnik / Дильшода РахматоваДетский садик в Приаралье
Детский садик в Приаралье  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.10.2021
Келгуси йил Давлат бюджетида таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаси харажатларини ўртача 20%га ошириш режалаштирилган.
ТОШКЕНТ 19 окт - Sputnik. Вазирлар Маҳкамасида 2022 йил учун Давлат бюджетининг лойиҳаси муҳокама қилинди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири УзАга асосан.
Муҳокамада айтилишига кўра 2022 йил давлат бюджетда ижтимоий соҳа учун ажратилган маблағнинг салкам 45 % - таълим соҳасига йўналтирилмоқда. Хусусан:
мактабгача таълим муассасалари учун 8,7 трлн. сўм (+2,2 трлн.)
халқ таълимига 30,3 трлн. сўм (+6,5 трлн.)
ўрта махсус ва олий таълимга 7,5 трлн.сўм (+3,1 трлн. сўм)
Шунингдек, келгуси йилда соғлиқни сақлаш соҳасига 22,6 трлн. сўм (+3,3 трлн.) ажратиш режалаштирилган.
2022 йилда ижтимоий нафақа олувчи эҳтиёжманд оилалар сони 2021 йилдаги ўртача 1 миллион 200 мингдан 1 миллион 440 минггача ошиб, жами оилаларнинг 16,5 фоизи қамраб олинади. Туман ва шаҳарлар бюджетларининг 5 фоизи, яъни 1,4 триллион сўм маблағ “Очиқ бюджет портали” орқали бевосита фуқаролар томонидан билдирилган таклифларни молиялаштиришга йўналтирилади.
2022 йилда иш ҳақи, ижтимоий нафақалар, стипендиялар ва пенсиялар миқдорини инфляция миқдоридан юқори суръатларда ошириш учун бюджет лойиҳасида етарли маблағлар кўзда тутилган. Ундан ташқари бюджет тақчиллигини ЯИМга нисбатан 5,5%дан 3,0 %гача камайтириш вазифаси қўйилган.
Мажлисда қайд этилишига кўра, 2021 йилнинг 9 ойида Ўзбекистонда ЯИМ ўсиши 6,9 %ни ташкил қилган. 2022 йилда эса ушбу кўрсатгич 5,9 % бўлиши кутилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала