Дунёда яримўтказгичлар инқирози – ҳаммасига ким айбдор?

© Sputnik / Владимир ВяткинПлата Поликом 741К-FC
Плата Поликом 741К-FC - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.10.2021
Oбуна бўлиш
Умумжаҳон микросхемалар инқирозининг асл сабаби нимада? Нега автомобил соҳаси бундан энг кўп зарар кўрди ва бизни келажакда нима кутмоқда?
ТОШКЕНТ, 19 окт — Sputnik. Пандемиядан сўнгги бир йил давомида “яримўтказгичлар инқирози” ёки “микросхемалар инқирози” ҳақида тез-тез хабарлар пайдо бўлмоқда.
Яқинда UzAuto ҳам яримўтказгичлар йўқлиги сабабли “Cobalt” автомобилларини ўриндиқ иситгичлари билан жиҳозлашни тўхтатганини ҳамда узоқ муддат давомида яримўтказгичларни кутишга, ва шу туфайли тайёр автомобилларни омборхоналарда сақлашга мажбур бўлаётгани ҳақида хабар қилган эди.

Жаҳон электроника соҳасининг ўзига хос тузилиши

Гап шундаки дунёда электротехника соҳасининг тузилиши ўзига хос. Аксарият янги кашфиётлар, янги дастурлар Ғарб давлатларида яратилса-да, микросхемаларни ишлаб чиқиш Осиё ҳудудида жойлаштирилган. Дунёда компьютердан тортиб автомобилларгача, умуман барча соҳаларда қўлланилаётган микросхемаларнинг 80 %и Осиё қитъасида ишлаб чиқарилади.
Хусусан, дунёнинг энг йирик ишлаб чиқарувчиси - Taiwan Semiconductor Manufacturing Company (TSMC) – дунё микросхемалар бозорининг 56%га эга, Samsung Electronics – 17 %и. Ундан ташқари Хитойнинг UMC, SMIC ва Power Semiconductor Manufacturing каби йирик компаниялар ҳам жами 20% ни эгаллайди.
Дунёда барча таниган Intel, Broadcom, Qualcomm, Nvidia каби компаниялар ҳам ўзларининг маҳсулотларини Осиё қитъасида жойлашган корхоналарга буюртма беради. Чунки Осиёда ресурслар арзон, солиқлар, экологик нормалар паст ва ҳо казо. Оқибатда Ғарбдаги микросхема ишлаб чиқарувчи корхоналар технологик жиҳатдан 20-30 йил орқага қолиб кетган. Бугунги кризис шароитида уларни янги микросхема ишлаб чиқаришга мослаштириш учун камида 3-5 йил керак бўлади, дейишмоқда экспертлар.

АҚШ - Хитой савдо уруши

Маълумики АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Хитойга қарши иқтисодий уруш эълон қилган ва кўплаб таъқиқилар санкциялар киритган эди. Ана шу таъқиқлардан энг таъсирлиларидан бири – микросхемалар ишлаб чиқарувчи SMIC ва Huawei компаниялари янги технологияларни, ишлаб чиқариш ускуналарини сотиш, уларнинг маҳсулотини сотиб олишни мутлақ таъқиқлаб қўйди. Устига-устак, Хитойдан олиб келинаётган ҳар қандай электрон товарларга қўшимча 25% бож белгилади. Бунинг оқибатида қатор соҳаларда – видеокартадан бошлаб автомобилларгача микросхемалар етишмай қолди.

Пандемия ва мис нархи

Маълумки, пандемия оқибатдиа дунёнинг барча мамлкатларида аксарият корхона ва муассасалалр бир ёки неча ой давомида масофдан туриб ишлашга мажбур бўлишди. Бунинг оқибатида бутун дунё бўйлаб ноутбук, компьютер, 5G модемлар ва турли уй электроникаси, ўйин консолларига бўлган эҳтиёж ўртача 5-10 %га ошди. АҚШда эса ушбу кўрсатгич бўйича мутлақ рекорд ўрнатилди. Электрон гаджетлар савдо ҳажми мисли кўрилмаган 442 млрд. долларни ташкил қилди.
Ишлаб чиқарувчилар саноат ҳажмини оширишдан хурсанд бўлиши керак эди, лекин пандемия вақтида узилиб қолган етказиб бериш занжирлари, айрим ресурслар нархи ошиши бунга халал берди. Хусусан, мис нархи пандемиянинг 2 йилида 2 баравар ошиб кетди. 2019 йил октябрида жаҳон биржаларида бир тонна мис 5700 доллар атрофида бўлган бўлса, бугунги кунда бир тонна мис нархи 10200$ни ташкил қилмоқда ва яна ўсишда давом этмоқда. Устига-устак дунё омборхоналарида мис қолдиғи энг паст нуқтага етган.

Технологик зинапоя

Маълумки бугунги кунда микросхемалар ишлаб чиқариш технологияси жуда тез ривожланиб, микросхемалар ўлчами йилдан йилга кичрайиб бормоқда. Хусусан 1990 йилларда компьютер чиплари 32 Нм технологияда ишлаб чиқарилган бўлса бугунги кунда улар 3-5-7 Нм технология асосида ишлаб чиқарилмоқда. Бу дегани, кичикроқ чип камроқ энергия сарфлайди, камроқ қизийди унинг самарадорлиги юқори бўлади. Яна 1 см2 майдонга кўпроқ яримўтказгич жойлаштириб процессор қувватини ёки хотира ҳажмини ошириш мумкин.
2019-2020 йилларда бир неча микросхема ишлаб чиқарувчи корхоналар янги технологияларга ўтиш арафасида ёки жараёнида бўлган вақти эди. Умумжаҳон пандемияси микрочиплар саноатининг ана шундай “технологик зинапоя” даврига тўғри келди. Бу эса инвесторлар учун яна бир ноаниқлик фактори бўлди ва соҳага киритилаётган сармоялар миқдори қисқаришига олиб келди. Бу эса ўз навбатида бу микрочиплар бозори учун яна бир ортиқча зарба бўлди.

Автомобил саноатига зарба

Автомобил саноатида узоқ йиллар давомида чиплар ишлаб чиқариш технологияси янгиланмасдан келаётган эди. Масалан, компьютер ёки смартфонларда 5-10 Нанометр технологияси бўйича ишлаб чиқилган ўта кичик ҳажмли чиплардан фойдаланилса-да, энг янги автомобилларда 28 Нмли микросхема ва электрон компонентлардан фойдаланиб келаётганди. Чунки ҳеч ким “шундоқ ҳам яхши ишлаётган” нарсага пул тикишни истамай турганди.
Ваҳоланки сўнгги йилларда автомобилларга ўрнатилаётган кўплаб электрн ёрдамчилар, ABS, ASR, EBD ва ESP каби қатор хавфсизлик тизимлари, двигателнибошқариш блоки, климат-контроль ва бошқа электрон жиҳозлар сони шунчалик кўпайиб кетдики, уларнинг умумий вазни 150-200 кгдан микрокомпьютерлар сони эса 100дан ошиб кетди. Бугунги кунда автомобил нархининг 40-45 % электрон компонентларга тўғри келмоқда, ваҳоланки 1990 йилларда – 18 % бўлган.
Tesla каби электромобиллар пайдо бўлиши, бошқа ишлаб чиқарувчиларни ҳам ўз автомобилларига энг замонавий электрон тизимлар билан жиҳозлашга яна бир туртки бўлди. Ахир Теслада марказий консолда 15-17 дюмли улкан рангли дисплей турса, бошқа премиум класс автомобили ишлаб чиқарувчи шунчаки 7дюмли ёки монохром дисплей ўрната олмайди-да...
Запуск производства Chevrolet Lacettii автоконцерном General Motors в Калининграде - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.10.2021
“UzAuto Motors” автомобилларни нима сабабдан дон омборида сақламоқда
Хуллас, 2019-2020 йиллар дунё автомобил саноатида ҳам оммавий тартибда электрон тизимларни жиддий модернизация қилиш вақтига тўғри келди. Аксарият ишлаб чиқарувчилар эски электрон компонентлардан воз кечиб, янги электроникага ўтиш вақти – айнан яримўтказгичлар инқирозига тўри келди.
Бир томондан пандемия, ишлаб чиқарувиларнинг эртанги кунга ишончи суст, иккинчи томондан янги технологик линиялар қуриш учун улкан сармоялар киритиш керак, учинчи томондан ишлаб чиқариш, етказиб бериш занжирлари узилган ва мис нархи ошаётган вақт замонда ҳар қандай ишлаб чиқарувчи ёки сармоядор янги микросхемалар ишлаб чиқариш линиялари учун миллиард-миллиард пул тикишга шошилмайди. У вазият барқрорлашишига, ўзи тиккан маблағини эртага қайтара олишига ишон ҳосил қилиши керак. Пандемия ва кризис вақти эса - бу осон эмас.
Устига-устак Японияда автомбиллар учун махсус чиплар ишлаб чиқарувчи Renesas Electronics заводида кучли ёнғин оқибатида бир неча ишлаб чиқариш линиялари йўқ бўлиб кетди. Ушбу корхона жаҳон бозорининг 17% ини яримўтказгичлар билан таъминлар эди. Эҳитмол бу ростдан бахтсиз ҳодиса бўлган, эҳтимол бошқа нарса, лекин комгадир жуда қўл келди, кимнидир миллиард миллиард фойдадан маҳрум қилди.
Автомобил саноатининг яна бир хусусияти шунда-ки – аксарият ишлаб чиқарувчиларда заҳира омборхоналар йўқ. Яъни барча деталлар айнан автомобилни жамлаш вақтига йиғиш линиясига етказиб берилади. Чегаралар ёпилган, логистика мураккаблашган кризис вақтида эса, бир дона микросхема етишмаса ҳам – бутун бошли завод тўхтаб қолиши мумкин.

АО UzAuto Motors объявляет о старте продаж четырех моделей бренда Chevrolet –Spark, Cobalt, Nexia и Lacetti в Таджикистане
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.10.2021
UzAuto Motors арзонроқ Cobalt таклиф қилди
Ана шу омилларнинг барчаси йиғилиб келиб автомобил саноатига зарба берди ва оқибатда 2021 йилда автомобил ишлаб чиқариш ҳажми 61 млрд $га қисқариши башорат қилинмоқда. Хусусан , GM, Ford, Volkswagen, Honda, Fiat Chrysler, Volvo, Nissan, Mitsubishi, Nio компаниялари бир неча заводларини ёпишга ва ишлаб чиқариш ҳажмини қисқартиришга қарор қилганини эълон қилди.
Ундан ташқари AMD, Sony, Microsoft, Samsung компаниялари янги смартфонларнинг бир неча моделларини ишлаб чиқаришни кейинга қолдирганини эълон қилишган.

Келажакда бизни нима кутмоқда?

Ушбу вазиятдан ғолиб чиқадиган компания ва давлатлар ҳам бор. Хусусан АҚШ, микросхемалар кризиси натижасида, ўзининг яримўтказгичлар соҳасида технологик қолоқдан етакчига ишлаб чиқарувчи давлатга айланиши мумкин. Intel директори келажак 2 йилда ушбу соҳага 20 миллиард доллар сармоя киритиш эълон қилди. Икикнчидан Жо Байден ҳам АҚШда микрочиплар ишлаб чиқариш учун 37 миллиард доллар сармоя киритиш таклифини Конгресс олдида ҳимоя қилишини маълум қилди.
Яна бир ғолиб – Тайванда жойлашган TSMC, бугунги кунда компания жаҳон электрон компонентлар бозорининг 56%ини эгаллаган монополист. Айни дамда корхона янги заводлар қурмоқда ва 2022 йилда жаҳон яримўтказгичлар бозорининг 70 %ини эгаллаши башорат қилмоқда. Улар ҳатто Японияда завод очмоқчи. Бир Тайванда радио ишлаб чиқаришни йўлга қўйган японияликлар бундан ҳайратда.
Apple – компанияси 2022 йил учун TSMC заводининг энг замонавийи 3 ва 5 нанометрли микросхемалар ишлаб чиқариш линиясининг 80% қувватини аллақачон эгаллаб олибди. (буюртма жойлаштирган). Apple у ерда ўзининг А ва М серия процессорларини ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.
Тойота ҳам яқин ярим йилда автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажмини қисқартиришни режалаштирмаётганини маълум қилди. Чунки, компания барча керакли микросхемаларнинг 4 ойлик заҳираларини олдиндан ғамлаб қўйган экан. Улар бундай бўлишини қаердан билди экан-а?
Демак, келгуси йилда инсониятга Macbook, Iphone ҳамда Тойота автомобиллари етказиб беришда муаммо бўлмайди. Қолган брендлар - ҳозирча номаълум. Нархлар арзон бўлишини эса - орзу қилмаса ҳам бўлади.
Янгиликлар лентаси
0