Иқтисод

Фарғонада декабрдан гибрид электромобиллар ишлаб чиқарила бошланади

© Sputnik / Рамиз БахтияровЎзбекско-китайское СП по производству электромобилей в Фергане
Ўзбекско-китайское СП по производству электромобилей в Фергане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.10.2021
ТОШКЕНТ, 19 окт – Sputnik. Фарғона вилоятида жойлашган ўзбек-хитой қўшма корхонасида 2021 йилнинг декабрь ойидан бошлаб электромобиллар синов тартибида ишлаб чиқарила бошлайди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Фарғона шаҳридаги Фарғона механика заводи ҳудудида жойлашган “Central Asia Motors” корхонасини ишга тушириш билан боғлиқ жараёнлар билан танишди.
Ўзбек-хитой қўшма корхонасмнинг умумий қиймати 50 миллион долларни ташкил қилади. Ундан 10 миллиони Ўзбекистон томонинини 40 миллиони Хитой тўғридан тўғри инвестицияси ташкил қилади.
Дастлабки босқичда корхонада электромобилларнинг 3хили ишлаб чиқарилади: Е200 – кичк SUV
Туридаги автомобил, Е400 – фургон ва Е500 - йўлтанламас кўринишидаги автомобил. Лойиҳа доирасида Ўзбекистонда ушбу автомобиллар кузови, аккумулятори ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш режалаштирилган. Шунингдек қувватлаш станциялари ҳам қурилади.
© Sputnik / Рамиз БахтияровЎзбекско-китайское СП по производству электромобилей в Фергане
Ўзбекско-китайское СП по производству электромобилей в Фергане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.10.2021
Ўзбекско-китайское СП по производству электромобилей в Фергане
Корхона босқичма-босқич ишга туширилади ва 2022 йилда якунланадиган корхонада жами 350 дан ортиқ янги иш ўрилари яратилади. Тўла қуввати билан ишга тушгач, корхонада йиллик 10 минг электромобиль ишлаб чиқарилади.
Ўзбекистонда автомобилларни электр қувватловчи станциялар камлигини ҳисобга олган ҳолда, дастлабки босқичда гибрид (ток ва бензин) электромобиллар ишлаб чиқарилади. Бундай автомобилларда электр қуввати 20 фоиздан камайганда бензин двигатели ишга тушади ҳамда бензин билан ишлаш жараёнида электромобиль батареяси қувват олади, дейилган хабарда.
Ҳозирда электромобилларни йиғиш ва тест ускуналаридан ўтказиш цехи ҳамда электрофорез ва бўяш цехи ишлаб чиқариш жараёнларига тайёр бўлиб, электромобилларнинг кузов қисмини пайвандлаш учун цех ташкил этишга қўшимча ишлаб чиқариш майдонига эҳтиёж борлиги масаласи вилоят ҳокимига билдирилди.
Вилоят раҳбари, механика заводи ҳудудидаги бўш турган майдонлардан ушбу инвестицион лойиҳани якунлаш учун белгиланган тартибда жой ажратиб бериш бўйича тегишли масъулларга топшириқ берди.
© Sputnik / Рамиз БахтияровЎзбекско-китайское СП по производству электромобилей в Фергане
Ўзбекско-китайское СП по производству электромобилей в Фергане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.10.2021
Ўзбекско-китайское СП по производству электромобилей в Фергане
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала