Футбол бўйича U-23 Осиё кубоги саралаш ўйинлари Тошкентда ўтказилади

© Sputnik / Alexey Kudenko / Медиабанкка ўтишФутбольный мяч
Футбольный мяч - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.10.2021
Oбуна бўлиш
Учрашувлар жорий йилнинг 27 октябрдан 2 ноябрга қадар ўтказилиши режалаштирилган.
ТОШКЕНТ, 19 окт – Sputnik. U-23 Осиё кубоги саралаш босқичининг “D” гуруҳидан ўрин олган ўйинлар Ўзбекистон майдонларида ўтказилади. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, баъзи бир сабабларга кўра Кувайт мазкур босқич учрашувларига мезбонлик қила олмайди. Шу сабабли ОФК саралаш ўйинларини Ўзбекистонда ўтказилишини тасдиқлаган.

“D” гуруҳидан Ўзбекистон, Саудия Арабистони, Бангладеш ва Кувайт терма жамоалари жой олган. Учрашувлар жорий йилнинг 27 октябрдан 2 ноябрга қадар ўтказилиши режалаштирилган.
U-23 Осиё кубогининг финал босқичи келгуси йил Ўзбекистонда бўлиб ўтади. Ушбу мусобақаларда Темур Кападзе бошчилигида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси иштирок этади.
Янгиликлар лентаси
0