Иқтисод

Ҳаитов ЕОИИ билан ҳамкорликнинг фойдали жиҳатларини санаб ўтди

© Sputnik / Таалайбек ОроскуловФлаги стран ЕАЭС. Архивное фото
Флаги стран ЕАЭС. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.10.2021
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосарининг сўзларига кўра, Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан ўзаро ҳамкорлик қилиши муҳим аҳамиятга эга.
ТОШКЕНТ, 19 окт – Sputnik. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Актам Ҳаитов Ўзбекистон ЕОИИ билан самарали ҳамкорликни йўлга қўйишдан манфаатдор эканини маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, ЕОИИ мамлакатлари географик жойлашуви ва тарихий алоқалар нуқтаи назаридан Ўзбекистоннинг ўзаро манфаатли савдо шериклари ҳисобланади. Ўзбекистоннинг барча тегишли омилларни пухта таҳлил қилган ва ҳисобга олган ҳолда, Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан ўзаро ҳамкорлик қилиши муҳим аҳамиятга эга.
“Тўртта эркинлик” бозори — инсонлар, маблағ, хизматлар ва товарларнинг эркин ҳаракатланиши деб эълон қилинган Евроосиё иқтисодий иттифоқи катта географик майдонни эгаллаганини алоҳида қайд этиш жоиз”, - дейилади хабарда.
Солиқлар, божлар ва харажатлар тартибга солинган ва камайтирилгани боис, ягона ҳудуд ва иқтисодий макондан фойдаланиш иштирокчиларга ички, шерикчилик (эркин зона чегарасида) ва халқаро савдони енгиллаштиради. Масалан, мева-сабзавотлар, тўқимачилик-трикотаж маҳсулотларга бўлган барқарор ўсиш суръатини ҳисобга олган ҳолда, ушбу ташкилот билан ҳамкорлик қилиш экспортни кўпайтиришга хизмат қилиши мумкин.
Ҳайитов яна бир муҳим жиҳат тариқасида меҳнат миграцияси омилини кўрсатган. Бугунги кунда ЕОИИга кирмайдиган мамлакатларнинг визаси бўлмаган фуқаролари учун қўйилган тақиқлари ўзбекистонлик меҳнат мигрантларининг аҳволини қийинлаштирмоқда.
“Жумладан, юртимиздан борган мигрантларга дорихоналар, стационар бўлмаган чакана савдо объектлари, дўкон ва бозорларда меҳнат қилиш жоиз эмас. ЕОИИ билан ҳамкорлик фуқароларимизга ташкилот доирасидаги умумий меҳнат бозорининг барча афзалликлари ва имтиёзларидан фойдаланиш, меҳнат шартномасига эга шахсларга Россияда муддатсиз қолиш имконини беради”, - дейди Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари.
Шунингдек, МДҲнинг ЕОИИ аъзоси бўлмаган мамлакатларининг “визасиз” фуқаролари қонуний ишга жойлашишлари учун патент олишлари керак. Меҳнат патенти учун тўлов бекор қилинганда, мигрантлар учун жами тўғридан-тўғри фойда йилига уч миллиард долларни ташкил этади.
Флаги стран ЕАЭС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.10.2021
Сиёсат
Мирзиёев ЕОИИ саммитида қандай таклифларни илгари сурди
Таъкидланишича, ЕОИИ мамлакатларидан қайта экспорт қилиш орқали арзон товарлар, хусусан, машинасозлик, қора металлургия, озиқ-овқат, гўшт-сут, ёғ маҳсулотлари ва маиший буюмларнинг мамлкатга кириб келиши кутилмоқда.
Депутат бу, бир томондан, тармоқнинг рақобатбардошлигини кучайтириш, бошқа томондан, ЕОИИда фаолиятнинг шартли шароитларига янада муваффақиятли мослашиш йўлида иқтисодиётнинг муайян секторлари учун ўтиш даври зарурлигини ҳисобга олиш чораларини назарда тутадиган тактикани ишлаб чиқиш муҳимлигини англатишини қайд этган.
 Флаги ЕЭАС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.09.2021
Иқтисод
Президент: Ўзбекистон ЕОИИ билан самарали алоқаларни йўлга қўйишга эришди
Бундай шароитда миллий иқтисодиёт, ташқи савдо ва миграция оқимларини тўғри диверсификация қилиш ЕОИИ билан амалий ва оқилона сиёсат юритишга ёрдам беради.
Ўзбекистон 2020 йил декабрь ойида ЕОИИда кузатувчи давлат мақомини олган эди. Иттифоқ 2014 йилда Россия, Беларусь ва Қозоғистон ўртасида тузилган шартнома асосида ташкил этилган халқаро ташкилотдир. Бу иттифоққа 2015 йилда Арманистон ва Қирғизистон аъзо бўлган, Молдова ва Куба кузатувчи мақомига эга.
ЕОИИнинг мақсади — аъзо давлатлар аҳолисининг турмуш даражасини юксалтириш борасида барқарор ривожланиш учун шароитлар яратиш, товарлар, хизматлар, капитал ва иш ресурсларининг ягона бозорини шакллантиришга ҳаракат қилиш, глобал иқтисодиёт шароитида миллий иқтисодиётларнинг рақобатбардошлигини ошириш, ҳар томонлама модернизациялаш ва ўзаро кооперацияни ривожлантиришдан иборат.
Глава Совета безопасности Казахстана и председатель правящей партии Нур Отан Нурсултан Назарбаев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.08.2021
Дунёда
Назарбоев: Тожикистон ва Ўзбекистон ЕОИИга аъзо бўлишлари керак
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала