Ўзбек адабий тилининг пайдо бўлиши ҳақида янги илмий китоб чоп этилди

© "Академнашр"Новая книга о развитии литературного узбекского языка
Новая книга о развитии литературного узбекского языка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.10.2021
Oбуна бўлиш
"Академнашр"да Ўзбек тилининг фонетик ва ёзув тизими, ёзма услублари ва луғати таркибида юз берган ўзгаришларга бағишланган янги илмий китоб чоп этилди.
ТОШКЕНТ 19 окт - Sputnik. "Академнашр" нашриётида профессор Қосимжон Содиқовнинг "Эски ўзбек ёзма адабий тили" китоби чоп этилди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
Китоб филологлар, туркий тиллар тарихи йўналишида изланиш олиб бораётган ёш илмий ходимлар ва талабаларга мўлжалланган бўлиб, ўзбек тили тарихида кечган узоқ ва мураккаб лингвистик жараёнларни бир тизимда ўрганиб чиқишга, юз берган ўзгаришларни муайян изчилликда акс эттиришга хизмат қилади.
Илмий иш ўзбек адабий тилининг юзага келишидан бошлаб ўрта асрлардаги тарихий тараққиётигача бўлган бир неча юз йиллик даврни қамраб олган бўлиб, унда тилнинг фонетик ва ёзув тизими, грамматик қурилиши, ёзма услублар такомили масаласи, луғат таркибида юз берган ўзгаришлар ёзма ёдгорлик материаллари асосида кўриб чиқилган.
Муаллиф – филология фанлари доктори, профессор Қосимжон Содиқов, 1954 йили туғилган, Тошкент давлат университетини тамомлаган. “Қутадғу билигнинг тил хусусиятлари”, “Аждодларимиз битиги”, “Ўзбек адабий тили тарихидан”, “Қадимги туркий ёзувлар”, “Туркий тил тарихи”, “Муҳокама­т ул­­-луғатайн”ни ўқиб ўрганиш”, “Ёзув тарихи ва китобат санъати” каби китоблар муаллифи.
Янгиликлар лентаси
0