Жамият

Ўзбекистон бош муфтийси сайланди

© Пресс-служба Управления мусульман УзбекистанаМуфтий Нуриддин Холикназаров
Муфтий Нуриддин Холикназаров - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.10.2021
Тошкент шаҳри бош имом-хатиби сифатида ишлаб келаётган Нуриддин домла Холиқназаров Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий лавозимига сайланди.
ТОШКЕНТ, 19 окт – Sputnik. Нуриддин Холиқназаров Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий лавозимига сайланди. Бу ҳақда идора матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 19 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтган. Унда ташкилий масала кўрилган.
"Тошкент шаҳри бош имом-хатиби сифатида ишлаб келаётган Нуриддин домла Холиқназаров Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий лавозимига сайландилар", - дейилган хабарда.
Нуриддин домла Холиқназаров 1968 йилда Андижон вилояти Асака шаҳрида туғилган. 1992 йилда Бухоро вилоятидаги Мир Араб мадрасаси, 1998 йилда Имом Бухорий номли Тошкент ислом институтини, 2007 йилда эса Фарғона давлат университетини тамомлаган.
мечеть Шейха Мухаммада Садыка Мухаммада Юсуфа общий вид - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.09.2021
Жамият
Бош муфтий лавозимига номзодлар кўриб чиқилмоқда – ЎМИ
Иш фаолиятлари давомида Асака шаҳридаги “Аҳмадали Махдум” масжиди имом-хатиби, Тошкент шаҳри “Оқ тепа” жоме масжиди имом-хатиби, пойтахтдаги “Кўкалдош”, Андижон вилоятидаги “Саййид Муҳйиддин махдум” мадрасалари ўқитувчиси, Андижон вилояти бош имом-хатиби сифатида давом эттирган.
2019 йилдан шу кунга қадар Тошкент шаҳар бош имом-хатиби вазифаларида меҳнат қилаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов август ойида оғир хасталикдан сўнг вафот этган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала