Шимолий Корея сувости кемалари баллистик ракетасини синовдан ўтказди

© REUTERS / KCNA ATTENTION EDITORSЗапуск ракеты в КНДР
Запуск ракеты в КНДР - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.10.2021
Oбуна бўлиш
КХДР томонидан баллистик ракетанинг синовдан ўтказилиши бутун дунё ҳамжамияти учун жиддий хавфдир - бўлиб ўтган воқеадан сўнг Япония айнан шундай баёнот билан чиқди
ТОШКЕНТ, 19 окт - Sputnik. Жанубий кореялик ҳарбийларнинг тахминига кўра, КХДР сувости кемалари баллистик ракетасини синовдан ўтказди. Бу ҳақда "Тона Ильбо" нашри ўз манбасига таяниб хабар бермоқда.
Сешанба куни жанубий кореялик ҳарбийлар КХДР Япон денгизи томонига номаълум снарядни учиргани ҳақида баёнот эълон қилди. Сал кейин баллистик ракета учирилганига ойдинлик киритилди.
Бир вақтнинг ўзида Япония бош вазири Фумио Кисида Шимолий Корея томонидан Япон денгизи томонига иккита снаряд учирилгани, улар катта эҳтимол билан баллистик ракета эканликлари ҳақида баёнот берди.
Председатель Трудовой партии Кореи Ким Чен Ын - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.07.2020
Ким Чен Ин: ядровий қурол КХДРда урушсиз ҳаётни таъминлайди
Жанубий корея нашри манбасигага кўра ҳам сувости кемалари баллистик ракеталари синовдан ўтказилган бўлиши мумкин.
Сабаби, манбанинг айтишича, ракеталар учирилган деб тахмин қилинаётган ҳудуд - Синпхо шаҳрида сувости кемалари қуриладиган корхона жой олган.
Айни вақтда Япония мудофаа вазирлиги раҳбари Нобуо Киси КХДР томонидан давом эттирилаётган ракета синовлари бутун жаҳон ҳамжамияти учун таҳдид экани ҳақида баёнот билан чиқди.
"2019 йил май ойидан бошлаб Шимолий Корея тез-тез ракета синовларини амалга ошириб келмоқда. Бундан мақсад ракета технологияларини мукаммаллаштириш экани аниқ. Шимолий Корея томонидан давом эттирилаётган ракета синовлари бутун жаҳон ҳамжамияти, хусусан, Япония учун жиддий хавфдир", - деган Нобуо Киси. Япония мудофаа вазири чиқиши NHK телеканали орқали намойиш этилган.
Янгиликлар лентаси
0