Дунёда

Тожикистондан Ўзбекистонга автобус қатнови бошланди: чипта нархи қанча

© SputnikПервые пассажиры рейсового автобуса из Худжанда в Ташкент
Первые пассажиры рейсового автобуса из Худжанда в Ташкент - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.10.2021
Тожикистондан Ўзбекистонга ва аксинча қатнайдиган автобусларга чиптани қачон ва қандай олиш мумкин - тафсилотлар хабаримизда
ТОШКЕНТ, 19 окт — Sputnik. Тожикистоннинг Хўжанд шаҳри автовокзалидан Ўзбекистонга биринчи автобус қатнови амалга оширилди. Бу ҳақда Sugdnews ташувчи компаниясига таянган ҳолда хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, Хўжанддан Тошкент шаҳрига ташувларни Тожикистоннинг Asian Express компанияси амалга оширмоқда. Биринчи рейсга 50 нафар йўловчи чипта харид қилган.
Автобус Хўжанднинг 16-микрорайонидаги автобус саройидан амалга оширилмоқда. Автобус Тожикистондан Тошкентдаги Собир Раҳимов номли автостанцияга 4-4,5 соатда келади.
Церемония открытия детского сада Капалак
в Риштанском районе Ферганской области
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.09.2021
Жамият
Ўзбек-тожик дўстлиги рамзи: Риштонда очилган боғчадан Sputnik репортажи
Компания вакили Анвар Ғиёсовнинг ҳикоя қилишича, чипталар автобус йўлга чиқишидан бир кун олдин 100 сомони (тахминан 95 минг сўм)дан сотилмоқда.
"Агар масалан, фуқаролар Тошкентга 21 октябрда бормоқчи бўлишса, у ҳолда чиптани 20 октябрда олиш керак бўлади. Агар йўловчида коронавирусга қарши вакцина олгани тўғрисида маълумотнома бўлса, у ҳолда манфий ПЗР-тест натижаларини тақдим этиш шарт эмас", - дейди суҳбатдош.
В Самарканде обсуждены демаркационные работы на линии таджикско-узбекской государственной границы. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.09.2021
Сиёсат
Самарқандда Ўзбекистон-Тожикистон демаркация комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди
Вакцина олмаган йўловчилар эса манфий ПЗР-тест натижасини ўзи билан олишлари керак бўлади, дея қўшимча қилади Гиясов.
Маълумот берилишича, биринчи автобус Хўжанддан маҳаллий вақт билан 08:00да чиқиб кетган. Соат 11:00да йўловчилар Тожикистоннинг "Фотехобод" чегара ўтказиш пунктидан ҳеч қандай тўсиқларсиз ўтишга муваффақ бўлишган.
Эслатиб ўтамиз, Хўжанддан Тошкентга автобуслар мунтазам қатнайди. Қиш мавсуми келгунга қадар Тошкентдан Хўжандга маҳаллий вақт билан 18:00да чиқиш мумкин бўлади. Совуқ тушиши билан автобуснинг ҳаракатланиш вақти 16:00га сурилади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала