Жамият

Тошкент шаҳрига янги имом-хатиб тайинланди

© Пресс-служба Управления мусульман УзбекистанаИмам Рахматулло Сайфутдинов
Имам Рахматулло Сайфутдинов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.10.2021
Раҳматуллоҳ Сайфуддинов зиммасига Тошкент шаҳрининг янги бош имом-хатиби вазифасини бажариш юклатилди.
ТОШКЕНТ, 19 окт – Sputnik. Раҳматуллоҳ Сайфуддинов Тошкент шаҳрининг янги бош имом-хатиби этиб тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Раҳматуллоҳ Сайфуддинов фаолияти давомида Тошкент шаҳридаги "Хўжа Аламбардор", "Минор" жоме масжиди (2014-2015 йиллар) имом-хатиби лавозимларида ишлаган.
У 2016 йилдан шу вақтга қадар Тошкент шаҳри Юнусобод тумани бош имом-хатиби ва "Мирза Юсуф" жоме масжиди имом-хатиби вазифасини бажараётган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳри бош имом-хатиби бўлган Нуриддин Холиқназаров Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий лавозимига сайлангани хабар қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала