Дунёда

Америкада ген-модификацияланган чўчқа буйраги инсонга кўчириб ўтказилди

© Sputnik / Илья Питалев / Фотобанкка ўтишХирурги во время операции
Хирурги во время операции - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.10.2021
Олимлар чўчқаларнинг инсонга кўчириб ўтказилиши мумкин бўлган органларини ўстириш имконини топишса, бу трансплантацияга навбатда турган 100 минг нафар америкалик учун ажойиб ечим бўлиши айтилмоқда
ТОШКЕНТ, 20 окт - Sputnik. Нью-Йоркда жарроҳлар ген-модификацияланган чўчқа буйрагини инсонга кўчириб ўтказиш операциясини муваффақиятли амалга оширдилар, аъзо нормал ишламоқда, деб ёзади New York Times.
Операцияни бажарган Нью-Йорк трансплантология институти директори Роберт Монтгомерининг сўзларига кўра, буйрак - мияси ўлган ва сунъий нафас олдириш аппаратига уланган ҳолатда бўлган инсонга кўчирилган. Буйрак кўчириб ўтказилиши биланоқ ишлай бошлади, деб хабар қилмоқда шифокор.
Хирурги во время операции - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.10.2021
Жамият
Барча ҳудудларда 2022 йил охиригача буйрак трансплантацияси амалиёти йўлга қўйилади
"Бу жуда катта ютуқ. Катта муваффақият. Лекин биз орган иш фаолияти давомийлиги ҳақида ҳали кўпроқ билиб олишимиз керак бўлади", -дейди тадқиқотда иштирок этган трансплантация жарроҳлиги бўйича олим.
Нашрнинг ёзишича, агар олимлар чўчқаларнинг инсонга кўчириб ўтказилиши мумкин бўлган органларини ўстириш имконини топсалар, бу трансплантацияга навбатда турган 100 минг нафар америкаликлар учун ечим бўлиб хизмат қилади. Навбат кутаётганларнинг 90 мингги айнан буйракка муҳтож.
Нашрнинг қайд этишича, тадқиқот натижалари ҳали экспертлар томонидан баҳоланмаган ва чоп этилмаган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала