Интерпол фирибгарликда айбланган икки Ўзбекистон фуқаросини қўлга олди

© Pexels / KindelНаручники
Наручники - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.10.2021
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда катта миқдорда ўғрилик ва фирибгарлик содир этиб хорижий давлатга қочиб кетган икки нафар фуқаро Кореяда ҳибсга олинди.
ТОШКЕНТ, 20 окт - Sputnik. Қидирувда бўлган икки нафар Ўзбекистон фуқароси Жанубий Кореядан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди, деб хабар қилмоқда ИИВ матбуот хизмати.
Хабарда айтилишига кўра, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида катта миқдорда ўғирлик ва фирибгарлик жиноятлари содир этиб халқаро қидирувда бўлган жиноятчилар Кореяда қўлга олинган ва энди улар қонун олдида жавоб беради.
Ўзбекистон Республикасининг 1991 ва 1957 йилларда туғилган икки фуқароси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми (Кўп миқдорда ва такроран содир этилган ўғирлик), 168-моддаси 2-қисми (катта миқдорда содир этилган фирибгарлик)да айбланмоқда.
Жиноятчиларни қўлга олиш Сеулда хизмат сафарида бўлган Ўзбекистоннинг Интерпол ММБ ва Тошкент вилояти ИИББ ходимлари Жанубий Корея ММБ билан ҳамкорликда амалга оширилган.
Итерполнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси маълумотига кўра, бугунги кунда 1700 нафар Ўзбекистон фуқаролари халқаро қидирувга берилган. Уларнинг аксарияти терроризм, одам савдоси каби оғир жиноятларда айбланмоқда.
Янгиликлар лентаси
0