Россия

Мигрантларга бериладиган ID-карталарда қандай маълумотлар сақланади?

© Sputnik / Кирилл Каллиников / Фотобанкка ўтишИностранные граждане получают трудовой патент в Едином миграционном центре Московской области.
Иностранные граждане получают трудовой патент в Едином миграционном центре Московской области. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.10.2021
ID-карталар Россияда давлат хизматлари ва бошқа сервислардан фойдаланишни, шунингдек, хорижлик фуқаронинг РФ ҳудудида бўлиши қонуний эканини аниқлаш жараёнини осонлаштиради.
ТОШКЕНТ 20 окт - Sputnik. Россия ИИВ миграция масалалари Бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Кирилл Адзиновнинг маълум қилишича, хорижликлар учун мўлжалланган ягона ҳужжатга фуқаронинг шахсий маълумотлари сақланадиган чип жойлаштирилади.
Мигрантнинг ID-картасига, шунингдек, биометрик маълумотлар, хорижлик фуқаронинг мақоми, визаси ва виза муддатлари ҳақидаги ахборотлар ҳам киритилади.
Уборка пшеницы на полях, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.10.2021
Миграция
Ўзбекистонлик мигрантларни Россия қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилишмоқчи
Адзиновнинг сўзларига кўра, вазирлик томонидан миграция соҳасига оид таклиф қилинаётган қонун лойиҳаси Россиядаги хорижлик фуқаронинг шахсини тасдиқлайдиган ягона ҳужжат жорий этилишини назарда тутади.
“Мазкур ҳужжатга шахсий маълумотлар, шу жумладан биометрик маълумотлар, ҳуқуқий мақом, берилган виза ва унинг муддатлари ва ҳ.к.з. ҳақидаги маълумотлар сақланадиган электрон ташувчи (чип) ўрнатилади”, - деди Адзинов тиббий ва саломатлик туризмига бағишланган халқаро анжумандаги нутқида.
ИИВ Миграция масалалари бош бошқармаси ходимининг фикрича, бундай ID-карталарнинг жорий этилиши Россияда давлат хизматлари ва бошқа сервислардан фойдаланишни, шунингдек, хорижлик фуқаронинг РФ ҳудудида бўлиши қонуний эканини аниқлаш жараёнини осонлаштиради.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала