Россия

Москва метроси ўзбек тилини биладиган ғазначиларни изламоқда

© Sputnik / Алексей ФилипповКассир
Кассир - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.10.2021
Ўзбек тилини биладиган ғазначиларга таклиф қилинаётган маош 39 минг рублдан бошланади. Даъвогар ўрта маълумотли бўлиши керак.
ТОШКЕНТ, 20 окт – Sputnik. Москва метрополитени ўзбек ёки тожик тилларини биладиган ғазначиларни (кассир) ишга таклиф қилмоқда. Тегишли эълон “HeadHunter” иш излаш сайтига жойлаштирилган.
Ғазначиларга таклиф қилинаётган маош 39 минг рублдан бошланади. Даъвогар ўрта маълумотли бўлиши керак. Пул билан ишлаш тажрибаси бўлса янада яхши. Шунингдек, ўзбек ёки тожик тилини билиш талаб қилинади.
Ғазначиларнинг вазифасига чипталар, транспорт карталарини расмийлаштириш ва сотиш киради. Қолаверса, йўловчиларнинг тегишли саволларига жавоб бериш керак.
Иностранные граждане получают трудовой патент в Едином миграционном центре Московской области. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.10.2021
Россия
Мигрантларга бериладиган ID-карталарда қандай маълумотлар сақланади?
Иш жойи Моска метросининг Бутовская йўналишидаги “Лесопарковая” бекатида бўлади. Чунки айнан шу бекатдан мигрантлар “Сахарово” миграция марказига боришади.
Аввалроқ Москва метросининг “Лесопарковая” ва "Прокшино" бекатларида ўзбек ва тожик тилларида йўл кўрсаткичлари пайдо бўлган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала