Ўзбекистон билан чегарада пора олиб келган қатор қирғиз амалдорлари қўлга олинди

© © Sputnik / Табылды КадырбековГраница между Казахстаном и Кыргызстаном, архивное фото
Граница между Казахстаном и Кыргызстаном, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.10.2021
Oбуна бўлиш
Қўлга олинганлар орасида - Қирғизистон Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси чегара хизмати раҳбари - директор биринчи ўринбосари бор
ТОШКЕНТ, 20 окт - Sputnik. Қирғизистон давлат миллий хавфсизлик хизмати Ўзбекистон билан чегарадош "Дўстлик—автодорожный" чегара ўтказиш пости орқали мунтазам пора олиб келган қатор қирғиз амалдорларини қўлга олди.
Амалдорлар Ўзбекистон фуқароларидан, жумладан, юк ташувчилардан доимий равишда пул, пора талаб қилганликлари айтилмоқда.
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.06.2021
Ўзбек-қирғиз чегараси яқинида логистика маркази қурилиши бошланди
Қўлга олинганлар орасида чегара пости раҳбари, Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Ўш вилояти бўйича чегара хизмати бошқармаси бошлиғи ҳамда қўмита чегара хизмати бош штаби бошлиғи — директор биринчи ўринбосари бор.
Ҳозирда Жиноят кодексининг "Бир гуруҳ шахслар томонидан пора олиш" (325-модда) моддаси билан жиноий иш қўзғатилган.
"Дўстлик-автодорожный" назорат ўтказиш пункти раҳбари А. Э., Ўш вилояти бўйича Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Ўш вилояти бўйича чегара хизмати бошқармаси бошлиғи Ч. Н., шунингдек, директорнинг биринчи ўринбосари — Чегара хизмати Бош штаби раҳбари К. Б қўлга олинган.
Янгиликлар лентаси
0