Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми камайди

© Unsplash / Jingming PanЗолотые слитки, иллюстративное фото
Золотые слитки, иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.10.2021
Oбуна бўлиш
Ўзбекистоннинг халқаро захиралари октябрь ойида ўтган ойга нисбатан 1,02 млрд долларга камайган.
ТОШКЕНТ, 20 окт – Sputnik. Ўзбекистоннинг расмий захира активлари 1 октябрь ҳолатига 34,41 млрд долларни ташкил этди. Сентябрь ойи билан таққослаганда бу кўрсаткич 1,02 млрд долларга ёки 2,9 фоизга камайган. Бундан Марказий банк маълумотлари дарак бермоқда.
Бунга қатор омиллар таъсир ўтказган бўлиши мумкин. Биринчидан, захираларнинг кескин камайишига жаҳон бозорида олтин нархи пасайгани сабаб бўлганини тахмин қилиш мумкин. Чунки ўтган бир ой давомида олтин ҳажми 12,1 миллион троя унциядан 12,3 миллион троя унцияга (тахминан 6,22 тонна) кўпайган бўлса-да, унинг қиймати 21,87 миллиард доллардан 21,34 миллиард долларга пасайган.
Золотые слитки, иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.08.2021
Олтин-валюта захиралари ҳажми ошди - Марказий банк
Иккинчидан, захира активлари таркибидаги хорижий валюта захиралари қарийб 480 млн долларга камайган.
Ҳозирда Ўзбекистонда 21,345 млрд долларлик олтин захираси бор — бу 12,3 миллион трой унцияни ташкил этади (тахминан 382,6 тонна, бу ўтган ойга қараганда 6 тоннага кўп).
Қайд этилишича, ҳозирги захиралар 18 ойдан ортиқ муддатда импортни молиялаштириш учун етарли бўлади. Бу ривожланаётган мамлакатлар учун халқаро ташкилотлар томонидан тавсия этилган 3 ойлик даражадан анча юқори ҳисобланади.
Захиралар, бошқа нарсалар қаторида, мамлакат учун "хавфсизлик ёстиғи" ҳисобланади. Улар салбий ташқи зарбаларга қарши ишлатилиши учун зарур ва захираларнинг етарлилиги бевосита ушбу зарбаларнинг табиатига ҳам боғлиқ.
Олтин-валюта захираларини ҳисоблаш методикаси Халқаро валюта жамғармаси стандартлари асосида юритилади. Ўзбекистон олтин-валюта захиралари таркибининг жуда катта қисми хорижий валюта активлари ва қуйма шаклдаги монетар олтиндан иборат.
Янгиликлар лентаси
0