Жамият

Ўзбекистон россиялик ўқитувчиларни кўпроқ жалб қилишни истайди

© Sputnik / Илья Питалев / Фотобанкка ўтишОбучение русскому языку
Обучение русскому языку - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.10.2021
Ўзбекистон 2030 йилга келиб Россиядан жалб қилинган рус тили ўқитувчилари сонини 1000 кишига етказишни режалаштирган.
ТОШКЕНТ, 20 окт — Sputnik. Ўзбекистон Россиядан жалб қилинаётган рус тили ўқитувчилари сонини 1000 кишига етказишни режалаштирган, деди РИА Новостига Ўзбекистон Халқ таълими вазири ўринбосари Усмон Шарифхўжаев.
Шу кунга қадар Ўзбекистонда "Класс!" лойиҳаси доирасида ишлаган россиялик ўқитувчилар сони 200 кишидан ошган.
“Бугунги кунда республиканинг турли бурчакларидаги мактабларда 130дан ортиқ ўқитувчилар фаолият юритмоқда. Улар Россиядан келиб Ўзбекистонда ишламоқда”, - деди Шарифхўжаев журналистларга.
Россиялик ўқитувчи ва методистлар "Класс!" лойиҳаси доирасида Ўзбекистонга келишган. Ушбу лойиҳа республикада мактаб ўқиувчиларининг рус тилини ўрганиши даражасини оширишга қаратилган.
Шарифхўжаев айтишига кўра, лойиҳа доирасида россиялик ўқитувчилар Ўзбекистонга бир академик йилга келишади. Лойиҳанинг ўзи эса 10 йилга мўлжалланган, лекин уни амалга ошириш молиялаштиришга боғлиқ, деди мутахассис.
"Класс! лойиҳаси Россия ва Ўзбекистон таълим вазирликлари келишуви ҳамда Алишер Усмоновнинг “Санъат, фан, спорт” хайрия фонди кўмаги асосида ўтган йилнинг октябрь ойида иш бошлаган эди. Лойиҳа 10 йилга мўлжалланган бўлиб уни амалга оширишда Россиянинг Герцен номидаги Рус тили институти ва Ўзбекистон ўқитувчиларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш Институти иштирок этади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала