Кабул, Афганистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Афғонистонда вазият кескинлашуви
АҚШ қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиб кетишини эълон қилгач, толиблар мамлакатнинг деярли барча ҳудудлари ўз хатти-ҳаракатларини фаоллаштирди. Улар кундан-кунга янги туманларни ўз назоратига остига олди. Вазият Афғонистоннинг Ўзбекистон ва Тожикистон билан чегарадош ҳудудларида кескинлашди.

Ўзбекистоннинг "Толибон"* ҳокимиятини тан олиш шартлари маълум қилинди

© Sputnik / Рамиз БахтияровCпецпредставитель президента Узбекистана по Афганистану Исматулла Иргашев.
Cпецпредставитель президента Узбекистана по Афганистану Исматулла Иргашев. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.10.2021
Ўзбекистон "Толибон"* ҳокимиятини тан олиши учун бир қатор шартларни бажариши кераклигини маълум қилди
ТОШКЕНТ, 20 окт – Sputnik. Ўзбекистон "Толибон"* ҳокимиятини тан олиш шартларини маълум қилди. Бу ҳақда Афғонистон бўйича Москва форматидаги маслаҳатлашувлар йиғилишида иштирок этаётган Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев айтиб ўтди.
“Нафақат Ўзбекистон делегацияси, балки барча иштирокчи давлатлар учун гуманитар фалокат яқинида турган Афғонистон халқига ёрдам қўлини чўзиш асосий мақсад бўлиб қолади. Устига-устак қиш ҳам яқинлашмоқда”,– дейди Иргашев.
Третье заседание московского формата консультаций по Афганистану - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.10.2021
Афғонистонда вазият кескинлашуви
Россия толибларни инклюзив ҳукумат ташкил қилишга чақирди – Лавров
Дипломат сўзларига кўра,Ўзбекистон толиблар ҳокимиятини тан олиши учун у қўйидаги шартларни бажармоғи керак:
– Доҳа шартномасидаги мажбуриятларини бажариши;
– Афғонистон жамиятининг барча сиёсий томонларини ифодаловчи ҳукуматни ташкил этиши;
– Инсон ва аёлларнинг асосий ҳуқуқларини таъминлаши;
– Қўшни давлатларни хатарга қўйиб Афғонистон ҳудудидан террорчилар фойдаланишларига йўл қўймаслиги.
"Толибон"* ҳукуматини тан олиш барча шерик давлатлар томонидан келишилган қадам бўлади, ҳеч ким бошқалардан ажралиб турмайди, лекин ҳозирча тан олиш учун имконият йўқ", – деди у.
* – Россия ва қатор мамлакатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала