Ўзбекистонлик қиз Италиядаги мусиқа фестивалида ғолиб бўлди

© ИА "Дунё"11-летняя София Сингх Гилл из Узбекистана завоевала первое место на детском международном музыкальном фестивале Sanremo Junior в Италии
11-летняя София Сингх Гилл из Узбекистана завоевала первое место на детском международном музыкальном фестивале Sanremo Junior в Италии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.10.2021
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонлик иштирокчи шу кунга қадар қатор халқаро мусобақаларда қатнашган. Ҳозир у Тошкент халқаро мактабининг 6-синфида ўқийди.
ТОШКЕНТ, 20 окт – Sputnik. Италиянинг Сан-Ремо шаҳрида ўтказилган “Sanremo Junior” болалар халқаро мусиқа фестивалида 11 ёшли ўзбекистонлик София Сингх Гилл биринчи ўринни қўлга киритди. Бу ҳақда “Дунё” АА Италиядаги элчихонасига таянган ҳолда хабар бермоқда.
Мазкур мусиқий танловда Ўзбекистон вакили илк бор ўз истеъдодини намоён этди. София ҳозир у Тошкент халқаро мактабининг 6-синфида ўқийди. Инглиз ва рус тилларида равон сўзлашади, француз тилини ўрганмоқда.
Танловнинг саралаш босқичларидан муваффақиятли ўтган София финалда Италия симфоник оркестри билан биргаликда Сан-Ремо саҳнасида "Aerosmith" мусиқий гуруҳи томонидан "Армагедон" фильми учун басталанган "I Don't Want To Miss A Thing" номли саундрекни инглиз тилида ижро этган.
“Ўзбекистон вакилининг ижроси томошабинлар ва ҳайъат аъзоларида катта таассурот уйғотди. Ҳакамлар ҳайъати ижрочининг вокал қобилияти ва қўшиқнинг мукаммал ижроси учун унга юқори баҳо қўйди. Натижада София Сингх Гилл халқаро мусиқа танловида барчадан кўп балл тўплаб, 1-ўринни эгаллади”, - дейилган хабарда.
Танлов якунида Ўзбекистон элчиси Отабек Акбаров София Сингх Гилл, унинг устози, хонанда Саидойи ва онаси Комила Абдуллаева билан учрашган. Дипломатик миссия раҳбари ёш ижрочи ва устозини ушбу катта ғалаба билан табриклаган.
Маълумот учун, "Sanremo Junior" ЮНИСЕФ ва Сан-Ремо маъмурияти ҳомийлигида 15 ёшгача бўлган болалар ўртасида ўтказиладиган машҳур халқаро мусиқа фестивалларидан бири ҳисобланади. Танлов иштирокчилари машҳур "Ariston" театри саҳнасида ўз маҳоратини намойиш этиш имкониятига эга бўлади.
Ширин Абдуллаева - участница проекта Ты Супер! от Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.09.2021
Орзуим – Ўзбекистон шуҳратини оламга ёйиш: “Ты супер!” иштирокчиси Ширин Абдуллаева
Янгиликлар лентаси
0