Дунёда

Путин ва Байден йил охиригача учрашиши мумкин

© Sputnik / Mikhail Metzel  / Фотобанкка ўтишПрезидент РФ Владимир Путин и президент США Джо Байден во время встречи в Женеве на вилле Ла Гранж
Президент РФ Владимир Путин и президент США Джо Байден  во время встречи в Женеве на вилле Ла Гранж - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.10.2021
Дмитрий Песков йил охирига қадар Россия ва АҚШ етакчилари учрашишлари мумкинлигини истисно қилмади.
ТОШКЕНТ, 20 окт – Sputnik. Россия президенти Владимир Путин ва АҚШ президенти Жо Байден тез орада учрашиши мумкин. Бу ҳақда РФ раҳбари матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
“У ёки бу форматда учрашув бўлиб ўтиши ҳақида ишонч билан айтиш мумкин”, - деди Песков. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.
У агар икки давлат раҳбарлари бу масалада келишувга эришсалар, бу ҳақда журналистларни албатта хабардор этишини қўшимча қилган.
Песковнинг қайд этишича, РФ президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков ва АҚШ давлат котиби ўринбосари Виктория Нуланд ўртасидаги учрашув чоғида мазкур масала ҳам кун тартибидаги бошқа масалалар қатори муҳокама этилган. Президентнинг матбуот-котиби, шунингдек, Владимир Путин БМТнинг Атроф-муҳит бўйича конференциясига бормаслигини, лекин Россиянинг ушбу анжумандаги иштироки кўриб чиқилаётганини маълум қилди.
Помощник госсекретаря США Виктория Нуланд в Киеве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.10.2021
Колумнистлар
Қамчи ёки печенье: Виктория Нуланд Россияга нима билан келмоқда
Таъкидлаш жозки, Россия ва АҚШ етакчилари ўртасида учрашув ўтказилиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар ОАВларида сентябрь ойи аввалида пайдо бўлган эди. Манбаларнинг маълум қилишича, Афғонистон ва Марказий Осиёдаги вазият, қурол-яроғлар устидан назорат, киберхавфсизлик, Украина ҳамда Яқин Шарқ масалалари истиқболдаги учрашувнинг асосий мавзулари бўлади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала