Россия

Россия НАТОни қувди, энди нима бўлади – эксперт фикри

© Foto : NATOШтаб-квартира НАТО в Брюсселе
Штаб-квартира НАТО в Брюсселе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.10.2021
НАТОнинг Москвадаги офиси ёпилиши ҳеч қандай йўқотишларга олиб келмайди, Россия барча муҳим масалалар бўйича альянс аъзолари билан тўғридан-тўғри келишиб олишга ўрганган.
ТОШКЕНТ, 20 окт — Sputnik. НАТОнинг Москвадаги ваколатхонаси ёпилишининг оқибати нима бўлади. Сиёсатчи Дмитрий Абзалов Sputnik мухбирининг саволларига жавоб берди.
НАТОнинг Москвадаги ваколатхонаси 1 ноябрдан ўз фаолиятини якунлайди. Россия Ташқи ишлар вазир Сергей Лавров айтишига кўра, ушбу чоралар НАТОда ҳузурида доимий вакил сифатида фаолият кўрсатаётган Россиянинг саккиз нафар доимий вакиллари аккредитацияси бекор қилинишига қарши қаратилган.
Дипломатик вакиллар ҳеч қандай изоҳсиз аккредитацияларни бекор қилди. Энг ажабланарлиси ушбу ҳаракатлар "Россия-НАТО" кенгаши ишини фаоллаштириш тўғрисидаги баёнотилардан сўнг эълон қилинди.

"Албатта, орамизда уруш бўлмайди. НАТО ҳузуридаги россиялик дипломатларнинг асосий вазифаси Россия ва НАТО давлатларининг турли масалалар бўйича позицияларини ўзаро мувофиқлаштиришга қаратилган эди. Демак келажакда онлайн-форматда ишлашни ўрганамиз", - дейди эксперт.

Иккинчи томондан, бу унчалик катта йўқотишларга олиб келмайди, чунки Россия аслида аллақачон барча муҳим масалалар бўйича Шимолий альянс аъзолари билан тўғридан-тўғри келишувлар тузишга ўрганган.
"Биз олдин НАТО билан қандайдир муҳим умумий келишувларга эришиш мумкин деб ўйлар эдик, лекин ҳозир кўриб турибмиз-ки – ундай эмас экан. Барча муҳим масалалар бўйича АҚШнинг ўзи билан тўғридан-тўғри келишиб олмоқдамиз", - дейди эксперт.
Флаг Организации Североатлантического договора (НАТО) - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.10.2021
Дунёда
Сиёсатшунос Россия ва НАТО ўртасида тез орада уруш бошланишини башорат қилмоқда
"Биз Сурия бўйича АҚШ билан ана шундай келишувга эришдик, Афғонистон бўйича ҳам келишиб оламиз, керак бўлса. Ливия борасида – Франциянинг ўзи билан келишиб олдик. Бундай вазиятда НАТО қандай рол ўйнаши – унчалик тушунарли эмас. Шунчаки кўпроқ бюрократияга ўхшаб қолмоқда", - давом эттиради эксперт.
Умуман НАТО сўнгги йилларда ҳеч қандай можарони ҳал қила олгани йўқ. Афғонистон кампанияси нима билан тугаганини ўзингиз кўрдингиз. Ҳозир НАТО ҳатто Европа марказида қайта аланга олаётган Югославия можаросидан ҳам ўзини олиб қочмоқда.
Украинани НАТОга қўшиб олиш – бу ҳали жуда мавҳум масала. Россия бу борада ўз позициясини аллақачон аниқ белгилаган. Биз учун асосийси Украина ҳудудида НАТО аъзоларининг ҳарбий базаси қурилмаса бўлди. Умуман АҚШ ва Европа давлатлари раҳбарлари чиқишларига кўра, улар Украинани ҳали бери НАТОга қабул қилишни режалаштирган эмас. Шунинг учун Россияга бу томондан хавф йўқ, лекин Украина ҳарбий флотининг Қора денгизда АҚШ ёрдамида кучайиши – Москвани хурсанд қилмаётгани аниқ. Бу - ҳудудда беқарорликка олиб келади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала