Кабул, Афганистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Афғонистонда вазият кескинлашуви
АҚШ қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиб кетишини эълон қилгач, толиблар мамлакатнинг деярли барча ҳудудлари ўз хатти-ҳаракатларини фаоллаштирди. Улар кундан-кунга янги туманларни ўз назоратига остига олди. Вазият Афғонистоннинг Ўзбекистон ва Тожикистон билан чегарадош ҳудудларида кескинлашди.

Россия толибларни инклюзив ҳукумат ташкил қилишга чақирди – Лавров

© Sputnik / Алексей Куденко / Фотобанкка ўтишТретье заседание московского формата консультаций по Афганистану
Третье заседание московского формата консультаций по Афганистану - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.10.2021
Россия "Толибон"*ни Афғонистондаги барча сиёсий кучлар иштирок этган ҳукуматни ташкил қилишга даъват этди.
ТОШКЕНТ, 20 окт —Sputnik. Россия толибларни инклюзив ҳукумат ташкил қилишга чақирди, деб баёнот берди ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.

"Афғонистонда барқарор тинчлик ўрнатиш вазифаси ҳали ҳам долзарб", - деди Москвада "Толибон"* вакиллари билан бўлиб ўтаётган учрашувда Россия ташқи ишлар вазири.

Эслатиб ўтамиз, бугун Москвада 10та давлат вакиллари иштирокида бўлиб ўтаётган учрашувда Абдул Салам Ханафий бошчилигида "Толибон"* ҳаракатининг нуфузли делегацияси иштирок этмоқда.
"Учрашувимизда америкалик ҳамкасбларимиз иштирок этмаётганидан афсусдамиз. АҚШ иккинчи маротаба "Россия, Хитой, АҚШ ва Покистон" кенгайтирилган учлик учрашувида қатнашишдан воз кечмоқда", - деди Лавров.
Россия ташқи ишлар вазири АҚШ ушбу форматда ҳамкорликни давом эттиришига ҳамда Қўшма штатларнинг Афғонистон бўйича янги махсус вакили Томас Уэст Москва учрашуви якунларини қўллаб-қувватлашига ишонч билдирди.
Третье заседание московского формата консультаций по Афганистану - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.10.2021
Россия
Толиблар ҳукумат сифатида барча стандартларга тўла мослигини эълон қилди
Лавров айтишига кўра, собиқ президент Ашраф Ғани бошчилигидаги ҳукумат Афғонистон ичида миллий ярашувга эришиши ва тинчлик ўрнатиш ҳақидаги умидларни оқламаган. Ҳозир эса, Афғонистонда ҳукумат алмашгани инкор этиб бўлмайдиган фактга айланган ва бундан буён ушбу вазифа "Толибон"* зиммасига ўтади, деб маълум қилди дипломат.
"Янги ҳукумат томонидан мамлакатда ҳарбий-сиёсий вазиятни барқарорлаштиришга ҳамда давлат аппаратлари фаолиятини йўлга қўйишга қаратилган ҳаракатларни қайд этаяпмиз", - деб қўшимча қилди РФ ТИВ етакчиси.
Шунингдек, Лавров, учрашув олдидан "Толибон"* вакиллари билан Афғонистонда инсон ҳуқуқларига амал қилган ҳолда пухта ўйланган ижтимоий сиёсат олиб бориш масалалари муҳокама қилинганини айтиб ўтди.
Ундан ташқари, Россия ташқи ишлар вазири жаҳон ҳамжамияти Афғонистонга ёрдам юбориш кераклиги, у ерда янги инқироз содир бўлишининг олдини олиш зарурлиги ҳамда ноқонуний миграция оқимларини тўхтатиш лозимлигини таъкидлади. Москва ҳам яқин вақт ичида ушбу мамлакатга инсонпарварлик ёрдамини жўнатади, деб қўшимча қилди сиёсатчи.
Эслатиб ўтамиз, август ойида АҚШ қўшинлари Афғонистонни тарк этиши билан мамлакатда назорат "Толибон"* ҳаракати қўлига ўтди. Шундан сўнг янги ҳукуматга тўлиқ ишонмаган минглаб фуқаролар бошқа давлатларга кўчиб кетиш ҳаракатига тушдилар. Баъзи мутахассислар қиш мавсумида Афғонистонда гуманитар вазият кескинлашиши юз бериши, озиқ-овқат, электр энергияси етишмовчилиги содир бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантиришмоқда.
*Россияда тақиқланган ташкилот.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала