Жамият

Самарқандда ноёб Туркистон силовсини одамлар орасига кириб келди

© Sputnik / Евгений БиятовМеждународный день кошек в Московском зоопарке
Международный день кошек в Московском зоопарке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.10.2021
Тобора камайиб бораётган бу жониворни Угом, Писком, Чотқол, Туркистон, Ҳисор, Кўҳитанг тоғ тизмаларида учратиш мумкин.
ТОШКЕНТ, 20 окт – Sputnik. Самарқанд вилояти Ургут туманида куни кеча, 19 октябрь куни Туркистон силовсини одамлар орасига кириб келди.
Ҳодиса тумандаги Раҳматобод маҳалласида рўй берган. Йиртқич Зарафшон дарёси орқали кириб келгани айтилмоқда.
Тожикистон билан чегарадош бўлган ҳудудда маҳаллий “OQBUTA GOLD” МЧЖ ходимлари Зарафшон дарёси орқали келиб қолган ноёб ҳайвонни кўриб қолишади ва унга овқат ҳам беришади. Жонивор кетавермагач туман экология инспекциясига ҳамда туман ўрмон хўжалиги бўлимига телефон орқали мурожаат қилишади.
Воқеа жойига тезкорлик билан бориб ўрганилганда эса ушбу ҳайвон Туркистон силовсини экани аниқланган.
Африка шерлари - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.06.2021
Видео
Африкалик меҳмонлар: Тошкент ҳайвонот боғига ноёб рангдаги шер болалари келтирилди — видео
Вилоят экология бошқармаси масъул ходимининг Sputnik Ўзбекистон мухбирига хабар беришича, "бу ўта ноёб жониворнинг ҳолати ветеринар хулосасига яхши, тўрт мучаси бутлиги аниқланган".
Суҳбатдош тез орада силовсин ушланган жойдан қўйиб юборилишини айтиб ўтди.
"Жонивор аниқланган ҳудудга яқин жойларда унинг оиласи бўлиши мумкин, агар у узоқ жойларга олиб борилса, яшаш манзилини йўқотиб қўйиши мумкин", - дея тушунтирди суҳбатдош.
Шунингдек, Туркистон силовсини шу кунга қадар фақатгина Жиззах вилоятининг Зомин ҳудудида кўриниш берган, у маҳаллий фотокамераларга тушган.
Туркистон силовсини – қисқариб бораётган, мозаик тарқалган кенжа тури ҳисобланиб, фақатгина Угом, Писком, Чотқол, Туркистон, Ҳисор, Кўҳитанг тоғ тизмаларида учратиш мумкин.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала