Тошкент шаҳридаги сайловчилар сони маълум бўлди

© AFPВыборы в Узбекистане
Выборы в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.10.2021
Тошкентда ўқиётган талабалар ўзларига яқин бўлган сайлов участкасида, имконияти чекланганларга уйда овоз беришларига шароит берилди
ТОШКЕНТ, 20 окт – Sputnik. Президент сайловига саноқли кунлар қолаётган бир вақтда 20 октябрь куни Тошкент шаҳри миқёсида сайловларга муносиб тайёргарлик масалаларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Сўнгги маълумотларга кўра, бугунги кунда сайловчиларни автоматлаштирилган руйхатида, жами Тошкент шаҳри бўйича 1 миллион 645 минг 607 нафар фуқаро киритилган. Сайлов участкаларининг сони эса 822 тани ташкил этмоқда. Улардан 79 таси касалхоналар ва ҳарбий қисмларига тўғри келади.
Избирательные участки Ташкента - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.10.2021
Жамият
Президент сайловлари: муддатидан олдин овоз беришга старт берилди – видео
Тошкент шаҳрида таҳсил олаётган талабалар иштироки ҳам инобатга олинган, талабалар турар жойларида, қолаверса, ижарада турувчи 85 минг нафар талаба ўзларининг яшаш жойидан узоқда бўлмаган сайлов участкаларида овоз беришлари мумкин.
Шунингдек, 5 мингдан ортиқ имконияти чекланган инсонлар ўз уйларида овоз беришлари таъминланади.
Таъкидланишича, сайлов участкаси ва куни ҳақида фуқароларни хабардор қилиш учун ҳар бир сайловчига алоҳида таклифномалар юборилган.
Ўтган вақт давомида, сайлов куни ўз яшаш жойида бўлишига имконияти бўлмаган 23 мингдан зиёдроқ сайловчилар муддатидан олдин овоз берган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала