Иқтисод

Айрим турдаги газлама ва матолар импорт божидан озод қилинди

© Sputnik / Мария Науменко Текстильная фабрика в Муйнаке, которая стала местом работы для 700 человек
 Текстильная фабрика в Муйнаке, которая стала местом работы для 700 человек - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.10.2021
Президент қарори билан 2024 йил 1 январгача сунъий мўйна, шиша иплар ҳамда шиша толали матолар импорт божидан озод қилинди.
ТОШКЕНТ, 21 окт – Sputnik. 2024 йил 1 январгача айрим турдаги газлама ва матоларга импорт божи қўлланилмайди. Бу ҳақда Ўзбекистон президентининг тегишли қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан қуйидаги айрим турдаги хомашё ва ярим тайёр маҳсулотларга импорт божхона божи "ноль" ставкада қўлланилади:
сунъий мўйна;
зиғирпоя толасидан тўқилган газламалар;
сунъий толалардан тайёрланган газламалар;
шиша иплар;
шиша толали матолар ва бошқалар.
Аввалроқ Ҳукумат қарори билан 2022 йил 1 майгача банан ва бошқа цитрус мевалар божхона божидан озод қилингани хабар қилинган эди.
Мясо на прилавке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.10.2021
Иқтисод
Озиқ-овқат маҳсулотларини олиб киришда имтиёзлар берилади
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала