Иқтисод

Эндиликда “суюнчи пули” пластик картага ҳам ўтказиб берилади

© Sputnik / Рамиз БахтияровНациональная валюта Узбекистана — сум
Национальная валюта Узбекистана — сум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.10.2021
Бу учун ота ёки онанинг хоҳишига асосан фаол банк пластик картаси махсус белги орқали танланади.
ТОШКЕНТ, 21 окт – Sputnik. “ФҲДЁнинг ягона электрон архиви” ахборот тизимида фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа тўловини (“суюнчи пули”) ота-онадан бирининг банк пластик картасига ихтиёрийлик асосида ўтказиб бериш имконияти яратилди. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Бунда ФҲДЁ бўлимининг масъул ходими ота ёки онанинг хоҳишига асосан фаол банк пластик картасини махсус белги орқали танлайди ва бир марталик тўловни унга йўналтиради.
“Халқ банки” “суюнчи пулини” қисқа муддатда фуқаронинг банк пластик картасига ўтказиб беради.
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган маъмурий регламентга асосан фарзанд туғилганда бериладиган “суюнчи пули” нақд пул билан берилаётган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала