Дунёда

Жириновский учинчи жаҳон урушини унинг 80 йиллик юбилейигача бошламай туришни сўради

© Sputnik / Илья Питалев / Фотобанкка ўтишЛидер ЛДПР Владимир Жириновский
Лидер ЛДПР Владимир Жириновский  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.10.2021
Жириновский учинчи жаҳон уруши бошланиши санасини 2027 йилгача қолдиришларини сўради
ТОШКЕНТ, 21 окт — Sputnik. НАТО ва Украинанинг ҳамкорликдаги машғулотлари "ҳақиқий урушга" тайёргарликдан бошқа нарсамас, деб баёнот қилди "Россия 1" телеканали эфирида ЛДПР етакчиси Владимир Жириновский.
Сиёсатчи фикрига кўра, кенг кўламли можаро 2027 йилда бошланиши мумкин: Россия чегараларига секин-аста қўшинлар тортилмоқда, гўё Киевга "ёрдам" остида эса қурол-яроғларни жамлаш жараёни амалга оширилмоқда.
НАТО самолётлари Россия чегараларига тез-тез яқинлашмоқда
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.04.2021
Видео
НАТО "жосуслари" Россия чегаралари яқинида. Уларга Камчатка ва Донбасс нима учун керак
"Мен ўзимнинг 80 йиллик юбилейимни хотиржам кутиб олмоқчиман. 2026-йилда 80 ёшга тўламан, кейин эса - марҳамат, 85 ёшга тўлгунимча бемалол бошлайверинг", — дейди Жириновский.
Сиёсатчи шунингдек, Украинада қачонлардир кўплаб қурол-аслаҳа сақлангани, бу захира учинчи жаҳон урушига ҳам етган бўлишини айтиб ўтади. Оқибатда эса, қурол-аслаҳалар "талон-тарож қилинган, сотиб юборилган, тарқатиб юборилган".
Сал аввал Украина Мудофаа вазири Андрей Таран мамлакатда ЕИ ҳарбий-ўқув машғулотлар миссияси 2021 йил якунига қадар бўлиб ўтиши ҳақида хабар берган эди. Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова бунга жавобан Москва Киев ва Брюсселни бундай ўйланмаган режалардан воз кечишга чақиришини қайд этди. Москва позициясига кўра, бу каби ҳаракатлар Донбассда зиддиятни кучайтириши мумкин.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала